• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ва ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан 30 март куни тор доирада мулоқот ўткади. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

    Шунингдек, ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Улар Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Ташқи ишлар идоралари ўртасида 2021–2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида англашув меморандуми, Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик тўғрисида, Инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумлари, Маданият соҳасида ҳамкорлик дастури, Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси», Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимлардир.

    Маросимда икки мамлакат вазирликлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатларни алмашдилар.

    Ташриф доирасида Ўзбекистонда Дебрецен университетининг таълим дастурларини амалга ошириш тўғрисидаги битим ҳам имзоланди.

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги йилларда Венгрия билан муносабатлар фаол ривожланиб, сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилганини таъкидлади.

    «Бугун очиқ ва амалий руҳда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон–Венгрия муносабатларининг деярли барча йўналишларини атрофлича муҳокама қилдик. Биринчи навбатда иқтисодий ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратдик. Сўнгги тўрт йилда товар айирбошлашни деярли уч баробарга ўсган. Бу кўрсаткични келгусида бир неча баробарга ошириш ниятидамиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бунинг учун икки мамлакат бозорларига маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик, картошкачилик ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олингани айтилди.

    Ташриф доирасида икки мамлакат Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши самарали ўтгани, кўплаб битим ва шартномалар имзолангани қайд этилди.

    Икки мамлакатнинг барча ҳудудларини фаол жалб этган ҳолда, ҳар йили Минтақалар форумини ўтказишга қарор қилингани таъкидланди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон Президенти саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётганини қайд этди.

    «Венгрия билан Ўзбекистон ҳамкорлигига асос бор эди. Лекин биз савдо айланмасини жуда паст даражадан бошлаган эдик. Оқилона сиёсат ва қатъият эвазига товар айирбошлашда ўсишга эришилмоқда. Президент Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари очилмоқда. Бир нечта ‘флагман’ лойиҳалар самарали амалга оширилгани учун ишбилармонлар эркинлик ва ишончни ҳис этиб, ҳаракат қилмоқда», – деди Виктор Орбан.

    Шунингдек, меҳмон 2020 йили коронавирус билан боғлиқ қийин эпидемиологик вазиятда Венгрияга кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик изҳор этди.

    Халқаро ва минтақавий масалалар бўйича икки мамлакатнинг қараш ва ёндашувлари ўхшаш ҳамда яқин экани яна бир бор эътироф этилди. Венгрия томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш режаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, таълим соҳасида алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Фан, маданият ва спорт соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштиришга ҳам келишиб олингани маълум қилинди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Ўзбек олими Исоқ Иброҳим венгриялик машҳур Ҳерман Вамберининг дўсти ва шогирди бўлган, салкам ўттиз йил Будапештда яшаб, илмий фаолият олиб борган. У машҳур венгер ёзувчиси Янош Ароннинг «Ажойиб оҳунинг ҳикояти» асарини ўзбек тилига таржима қилган. Ушбу асар яқинда давлат раҳбарининг сўзбошиси билан Тошкентда нашр этилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек ва венгер халқлари ўртасидаги тарихий дўстликнинг ёрқин ифодаси бўлган ушбу китобни Венгрия бош вазири Орбанга тақдим этди.

    Мавзуга доир: Мирзиёевлар оиласи Венгрия бош вазири ва рафиқасини кутиб олди (фото)

    30.03.2021, 17:58   Изоҳ (0)   12076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    30.03.2021, 17:36

    Ўзбекистонда хусусий клиникаларга COVID-19’га қарши пулли эмлаш ўтказишга рухсат берилади

    30.03.2021, 17:12

    Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети филиали очилади

    30.03.2021, 16:47

    Тошкентда қоидабузар автоблогерни чора кўрмай қўйиб юборган ЙПХ ходими ва унинг бошлиғига чора кўрилди

    30.03.2021, 16:23

    Фарғонада уйида гиёҳванд модда сақлаб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    30.03.2021, 16:11

    Ўзбекистон ва Венгрия савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиради

    30.03.2021, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.