• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сувайш канали бўйлаб кемалар қатнови тикланди. Бўлиб ўтган ҳодисада Ever Given кемаси капитани айбдор қилинмоқда

    Сувайш канали орқали икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати 29 март, душанба оқшомидан қайта тикланди. Бу ҳақда канал маъмуриятига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хабарга кўра, Сувайш канали яқинида тўпланиб қолган кемаларнинг 110 дан ортиғини 30 март, сешанба куни эрталабгача ўтказиб юбориш режалаштирилган.

    «Кема ҳалокатида каналнинг айби йўқ. Ҳодиса юзасидан ўтказилган текширувда ким товон тўлаши кераклиги аниқланади», — деди канал маъмурияти раҳбари Усама Раби.

    Сувайш канали маъмуриятининг яна бир раҳбари, Миср президенти маслаҳатчиси Мохаб Мамиш каналнинг тўсилиб қолишида Ever Given кемаси капитанини айбдор деб атади. Унинг сўзларига кўра, кучли шамол туфайли экипаж кемани бошқара олмагани учун кема орқага бурилиб, канални тўсиб қўйган. Маъмурият вакили, шунингдек, воқеада Сувайш канали раҳбариятининг айбини инкор этди.

    Reuters’нинг Миср телевидениесига асосланиб, хабар беришича, ҳозирда камида 400 та кема каналдан ўтиш учун навбат кутмоқда. Улар орасида ўнлаб контейнер кемалари, нефть танкерлари ва суюлтирилган газ ташувчи кемалар бор.

    Аввалроқ Миср президенти Абдул-Фаттоҳ ас-Сиси Ever Given кемасининг саёзликка тиқилиб қолиши оқибатида тўсиб қўйилган Сувайш каналини блокдан чиқариш ишлари муваффақиятли якунланганини эълон қилган эди. Ever Given кемаси саёзликдан чиқарилган.

    Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Ever Given кемаси кучли шамол ва қум бўрони туфайли йўналишини ўзгартириб, бурун ва қуйруқ қисмлари билан иккала қирғоққа тиралиб қолиб, Сувайш каналининг бир магистралли жанубий қисмини тўсиб қўйган эди. Бунинг натижасида 450 дан ортиқ кемадан иборат тирбандлик юзага келган эди, деб ёзади Bloomberg.

    Кема ушбу канал орқали ҳаракатни бутунлай тўхтатиб қўйганди. Дастлаб кемалар қатнайдиган йўлни очишга икки-уч кун кетиши тахмин қилинган эди. Аммо Ever Given’ни саёзликдан чиқариб олишга уринаётган Boskalis компанияси раҳбари Питер Бердовски бунга ҳафталаб вақт кетиши мумкинлигини айтганди.

    Кейинроқ Ever Given контейнер ташувчи кемаси атрофидаги сув тубини қазиш ишлари бошланди. Кема 26 март куни кечқурун ўз жойидан бироз силжитилди.

    Кемалар қатнови бўйича Lloyd’s List компанияси ҳисоб-китобларига кўра, Сувайш каналида саёзликка тиқилиб қолган Ever Given контейнер ташувчи кемаси томонидан кемалар йўлининг тўсиб қўйилиши жаҳон савдосига соатига 400 миллион долларга тушаётган эди. Мисрнинг Ever Given билан боғлиқ вазиятдан кўраётган талафоти кунига 14 миллион долларга баҳоланган.

    30.03.2021, 14:57   Изоҳ (0)   32536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канада ва Австралия Қрим сабабли Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди

    30.03.2021, 13:56

    Туркияда яна комендантлик соати жорий қилинди, Покистон президенти вакцинанинг биринчи дозасидан кейин COVID-19’га чалинди, Исроилда янги штамм аниқланди. Коронаха...

    30.03.2021, 10:45

    Россияда муҳожирлар учун алоҳида давлат хизматлари портали очилади

    30.03.2021, 09:10

    Венесуэла президенти коронавирусга қарши вакцина учун нефть билан ҳақ тўлашни таклиф қилди

    30.03.2021, 06:16

    Сувайш канали орқали кемалар қатнови уч кундан кейин тўлиқ тикланади

    29.03.2021, 23:34

    Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида икки ҳафта ичида олтита танбеҳ олди

    29.03.2021, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.