Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Навоийда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган маст пиёда Damas уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Воқеа 28 март куни, тахминан, соат 22:00 да шаҳарнинг «Ёшлик» МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Хатирчи туманидан бўлган 50 ёшли маст пиёда Damas уриб кетиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Хабарда Damas’нинг автоҳалокат содир этилганидан кейинги ҳолати ҳайдочининг об-ҳаво шароитини инобатга олмай, тезлигини меъёрдан ошириб ҳаракатланиб келганидан дарак бериб тургани таъкидланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳри ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда Isuzu юк машинаси пиёдани уриб юборгани, жабрланувчи шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қашқадарёда тўй куни куёвнинг отаси ва икки қариндоши ҳамда келиннинг холаси ЙТҲга учраб, ҳалок бўлгани, Тошкентда 60 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар