• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги бинонинг бир қисми қулашига унга ёндош майдонда олиб борилган қурилиш ишлари сабаб бўлгани очиқланди

    Бухоро шаҳридаги 5-микрораёнда қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгани, ҳодисага бинонинг яқин атрофида қазиш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилгани хабар қилинганди. «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова мазкур ҳолат бўйича суриштирув ҳам олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаевнинг айтишича, янги қурилаётган бинонинг қулаб тушишига қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рухсат олинмасдан, котлован қазиш ишлари олиб борилгани ва қурилишда стандартга амал қилмагани сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Қолаверса, биноси қулаган тадбиркор ҳудудда дорихона ҳамда меҳмонхона қуришини айтиб рухсат олган бўлса-да, бинодан автомобилларни ювиш шохобчаси сифатида фойдаланиб келган», — дейди масъуллар.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, ёмғир сувига тўла котлован атрофи темир тўсиқлар билан ўраб олинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари воқеа жойини кўздан кечириб, тасвирга олмоқчи бўлиб борганида ўзини таништиришни ҳам истамаган шахс мухбир ва ҳокимлик ходимига қўпол муносабатда бўлган. Ва ишчиларига уларни чиқариб юбориши кераклигини айтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шундан сўнг «Дарё» мухбири ўзини таништиришни ҳам истамаган шахснинг Бухоро шаҳар ҳокими матбуот котиби ва журналист фаолиятига тўсқинлик қилаётгани хусусида мутасадди раҳбарларга билдирган. Шу пайт воқеа жойига вилоят раҳбари Ботир Зарипов, унинг ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари келиб қолган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ботир Зарипов ҳудуд билан танишиб, мутасадди раҳбарларга ҳолатни батафсил ўрганиб, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг қонуний хулосасини тақдим этишни буюрган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аниқланишича, бир қисми қулаган бино Бухоро шаҳридаги Абдураҳмон Жомий кўчаси ёқасида жойлашган бўлиб, тадбиркор Лутфия Ҳамроева томонидан дорихона сифатида қуриб битказилган. Бухоро шаҳар қурилиш бўлимининг 2020 йил 7 декабрдаги рухсатномаси билан тадбиркорга бинонинг биринчи қаватида дорихона, иккинчи қаватида эса меҳмонхона биносини тиклаб, қайта қуришга рухсат берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ, Лутфия Ҳамроева АРТ, лойиҳа-смета, экспертиза хулосаси каби бирламчи ҳужжатларни тайёрламасдан икки қаватли бино қурган ҳамда автомобилларни ювиш хизматини йўлга қўйган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорга тегишли бўлган бинога ёндош томонда эса Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Баҳром Раупов қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси рухсатисиз котлован қазиш ишларини олиб борган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, тадбиркор котлован қазилган 1681,0 кв/метрдан иборат ер майдонида кўп хонадонли турар жой биноси қуришни мақсад қилган. Унга 2020 йил 31 декабрда Бухоро шаҳар қурилиш бўлими томонидан рухсатнома берилган. 2021 йил 13 январь куни эса вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, «Казар» МЧЖ лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган ҳамда бошқарма томонидан хулоса берилган. Шунингдек, Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги «Архитектура-шаҳарсозлик» кенгаши томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш ва реализация қилиш комиссиясининг маълумотномасига асосан, объектнинг жойлашуви мавжуд бинодан олти метр масофа сақланган ҳолда қурилиши келишилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бироқ, Баҳромжон Раупов кўп хонадонли турар жой биноси қуришда қурилиш ишлари меъёрий талабларига риоя қилмаган. Оқибатда қурилиш стандартига мос бўлмаган, етмагандек, тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз қазилган котлован ўзига ёндош бўлган бино-иншоотнинг бир қисмининг қулашига сабаб бўлган. Айни пайтда ҳар икки тадбиркор билан ҳам юзма-юз суҳбат ўтказилди. Улар ўзаро келишган ҳолда етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқишди. Бундан ташқари, тегишли идора-ташкилотлар томонидан мазкур ҳолатни изчил ўрганиш ишлари давом этади», — дейди Бухоро шаҳар ҳокими.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    30.03.2021, 20:49   Изоҳ (0)   19707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда сингил 137 млн сўм олиб қайтармаган акасини судга берди

    30.03.2021, 20:11

    Жиззахда мансабдорлар обуна учун ўтказилган 192 млн пулни талон-торож қилди. Улар орасида туман ХТБ ходими ҳам бор

    30.03.2021, 19:57

    Қаршидаги 56 та маҳалла кўчалари 67 млрд сўмга қайта таъмирланади. Зоир Мирзаев Президентга бунинг учун 79 млрд сўм кераклигини айтганди

    30.03.2021, 19:10

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Картошкачилик илмий марказига ташриф буюрди

    30.03.2021, 18:46

    Зафар Ҳошимов «Korzinka.uz»нинг дипломлиларга бўлган муносабати ҳақида гапирди

    30.03.2021, 18:12

    Наманган ва Жалолобод «Биродар ҳудудлар» дея эълон қилинди

    30.03.2021, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.