• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    Ўзбекистон қонунчилигида 2021 йил 1 апрелдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради. «Gazeta.uz» Адлия вазирлиги ва «Norma.uz» маълумотлари асосида кучга кирадиган асосий ўзгаришларни тақдим этди. Қуйида у тўлиқлигича ҳавола этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    1. Тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни ташкил этишга рухсат берилди

    1 апрелдан тадбиркорлар барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу турдаги хизмат билан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензияга эга тадбиркорлар шуғулланиши мумкин.

    2. Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади

    1 апрелдан бошлаб:

    • заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасини механик ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади;
    • тамғалаш усули заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил белгиланади;
    • юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилади. Бунда, нарх ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил белгиланади (Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан кам бўлмаган миқдорда);
    • қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;
    • мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш (улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқа маълумотларни сўраб олиш) талаб этилмайди (нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган, ҳисоб-китоб жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилган тақдирда).
    Бунда мулкдорнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар, мижозни текшириш чоралари кўрилиши лозим.

    3. Айрим мутахассисларнинг иш ҳақи ва баъзи пенсионерларнинг ойлик нафақаси оширилади

    «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:

    • раҳбар ва шифокорлари ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
    • ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
    • бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
    • Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
    • республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.
    Ветеринария соҳасида:

    «Зоотехник», «ветеринар-шифокор», «фельдшер-ветеринар», «уста-чавондоз», «от парваришловчи», «тақачи» мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлари тўланади.

    Халқ таълими вазирлиги тизимида:

    • Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига;
    • касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари услубчи-маслаҳатчиларининг иш ҳақи миқдори — бош ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
    Олий таълим тизимида:
    • ХТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази директорининг базавий лавозим маош миқдори олий таълим муассасаси ректорининг лавозим маошига тенглаштирилади;
    • директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг лавозим маош миқдори — олий таълим муассасаси проректорининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади;
    • таркибий бўлинмалар бошлиқларининг лавозим маош миқдори — факультет деканининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
    4. Қишлоқ хўжалигида ўзгаришлар

    Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади.

    Туман ҳокимликлари захирасидаги яхлит ҳолда 300 гектаргача ер майдонларида плантация усулида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ва 7 йил муддатда тўлаш шарти билан аҳолига сотиш тизими йўлга қўйилади.

    5. Ташқи иқтисодий фаолиятда ўзгаришлар

    Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Олий навли буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади. Шу муносабат билан унни бойитиш учун микронутриентлар бўйича (ТИФ ТН коди 2106 90 980 3) импорт божхона божининг ноль даражали ставкаси жорий этилади.

    Хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари юк хоналарини карантин назоратидан ўтказиш ва «детектор — хизмат ит»ларидан фойдаланиш ҳамда зарур ҳолларда фумигация қилиш (зарарсизлантириш) тизими жорий қилинади.

    6. Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади

    Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади.

    Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.

    7. Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади

    Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида камида 13 та турдаги давлат хизмати аутсорсинг асосида ташкил этилади.

    8. Мажбурий маркалаш

    2021 йил 1 апрелдан бошлаб пиво маҳсулотларининг маркаланиши мажбурий бўлади.

    9. «Эл-юрт умиди» жамғармаси ривожлантирилади

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали нуфузли хорижий олийгоҳларнинг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 бараварга оширилади.

    Шунингдек, қуйидагилар амалга оширилади:

    • «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан хорижда бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқитиш тизими жорий этилади;
    • «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни саралашни очиқ стипендия танлови асосида республиканинг барча фуқаролари учун мунтазам равишда ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
    • бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш дастурлари учун стипендия танловини ўтказиш тартиби йўлга қўйилади.
    10. Уй-жой нархлари оптималлаштирилади

    Янги тартиб доирасида уй-жой нархларини пасайтириш мақсадида:

    • қишлоқ жойларда 5 ва ундан ортиқ қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан ортиқ қаватли кўп квартирали уй-жойлар шаҳарсозлик нормаларига ва иккинчи даражали иссиқлик муҳофазаси қоидаларига мувофиқ, монолит темирбетонли ва йирик панелли конструкциялар, шунингдек, бошқа қурилиш материаллари асосида даҳа шаклида қурилади;
    • турар жой даҳаларини қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ишлари қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
    1. шаҳарларда — «E-ijro auksion» электрон аукциони орқали кўп квартирали турар жойларни қуриш учун ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобига;
    2. қишлоқ жойларда — Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобига;
    • кўп квартирали турар жойларни қуриш учун геология ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш жиҳатидан энг оптимал вариантлар ҳисобга олинган ҳолда ҳудудлар қурилиши лойиҳаларига мос келадиган бутун даҳа шаклидаги ер участкалари танлаб олинади;
    • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари кенгашларига шаҳарларда (Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан ташқари) кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун ер майдонларини электрон аукционларни ўтказмасдан тақдим этиш ҳуқуқи берилади;
    • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан аҳоли пунктларини истиқболли ривожлантириш ҳудудларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ер участкаларини кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратилишига рухсат берилади;
    • уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
    • 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) республика ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
    11. Давлат органлари раҳбарларининг масъулияти оширилади

    Барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жазо чоралари тўғрисидаги янги модда киритилади.

    Ўзбек тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизими асосида раҳбар кадрларнинг давлат тилида расмий иш юритиш даражаси аниқланади.

    Масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш бўйича даража сертификатлари жорий этилади.

    12. Бир қатор солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайди

    1 апрелдан бошлаб Президентнинг 2017 йил 14 мартдаги «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ўз кучини йўқотади. Тегишли равишда, ушбу санадан бошлаб унда назарда тутилган қуйидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиши тўхтатилади:

    • хўжалик юритувчи субъектларнинг 5 йил мобайнида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни сўндириш харажатларига ҳамда лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган инвестиция суммаларига фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш ҳуқуқига доир имтиёз;
    • солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахсларнинг 5 йил мобайнида ягона солиқ тўлови базасини янги сотиб олинган технологик асбоб-ускуналар қийматига, бироқ солиқ солинадиган базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқига доир имтиёз.
    13. Электр техникасини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга — солиқ имтиёзлари

    2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

    Мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хом ашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилади. Бунда «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархи ҚҚСсиз Лондон металл биржаси нархидан 2021 йил 1 апрелдан 8 фоиз миқдоридаги чегирмалар билан белгиланади.

    14. Давлат функциялари хусусий ташкилотларга ўтказилишининг кейинги босқичлари

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиладиган тажриба доирасида малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

    Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

    15. Давлат харидлари соҳасидаги ўзгаришлар

    Давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар Молия вазирлиги ва ДСҚ ахборот тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

    16. ННТ фаолиятининг очиқлиги таъминланади

    ННТлар фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. У Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади. Индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. ННТлар фаолиятининг очиқлик индексини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий қилиш адлия органларига юклатилади.

    17. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади

    • Кам таъминланган оилаларни аниқлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали амалга оширилади.
    • Васийлик ва ҳомийлик остида бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁ ягона электрон архиви» АТга тақдим этиш идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали амалга оширилади.
    • Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлган ота-оналар ва уларнинг болалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг «ФҲДЁ ягона электрон архиви» АТ ҳамда Ўзбекистон Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ўртасида идоралараро ахборот алмашинуви орқали тақдим этиш тавсия этилади.
    • Республикадаги давлат, нодавлат, хорижий олий таълим муассасаларига, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларга ўқишга қабул қилиш ва тегишинча ўқишни тамомлашга оид буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш ва расмийлаштириш ягона электрон маълумотлар базасида амалга оширилади.
    • Давлат ва нодавлат умумий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва тегишинча ўқишни тамомлашга оид буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни шакллантириш ва расмийлаштириш фақат ягона электрон маълумотлар базасида амалга оширилади.
    18. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилади

    Республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун электрон техник паспортлар босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

    29.03.2021, 08:36   Изоҳ (0)   83607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бунақаси бўлмаган! Анчадан бери бўлмаган!». Самарқанднинг туманлари селлар ичида қолди

    29.03.2021, 08:30

    Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization агентлиги раҳбарлари устидан суд ҳукми эълон қилинди

    29.03.2021, 07:54

    Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси ҳудуддаги қўшма корхонадан 165 млн сўм ўрнига салкам 41 млрд сўм солиқ ундирилганига изоҳ берди

    29.03.2021, 07:32

    Наманганда алиментдан қарздорлиги бўлган 200 нафардан ортиқ шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди

    28.03.2021, 23:37

    Қамчиқ довонида MAN юк машинаси ва Cobalt хандаққа тушиб кетди

    28.03.2021, 23:16

    Чироқчида фуқаро қўшниси билан бильярдхонада тортишиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди

    28.03.2021, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.