Самарқанд вилоятида 28 март, якшанба куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Пахтачи туманидаги 4К-560 «Болтали—Боғолони—Зиёвуддин» йўлининг 12—13-километрлари оралиғидаги зовур кўприги катта талофат кўрди. Бу ҳақда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси маълум қилди.
«Шу сабабли ушбу кўприкдан автомобиллар, ҳамда пиёдаларнинг ҳам ўтиши тақиқланади», — дейилади корхона ахборотида. Telegram’даги @uzb_meteo каналининг қайд этишича, кўприк сел келиши оқибатида жиддий зарар кўрган (аввалроқ Пахтачи туманига катта сел келгани ҳақида хабар берилган эди).
Мавзуга доир: «Бунақаси бўлмаган! Анчадан бери бўлмаган!». Самарқанднинг туманлари селлар ичида қолди
Бундан ташқари, Пахтачи туманидаги
- 4Р-185 «М-37 йўлидан Қарнабота қишлоғига кириш»,
- 4Н-533 «Xumoр—Пўлатчи—Жағалбой»,
- 4Р52 ва 4К-561 «Қуйибоқ Пахта заводи—Шағал заводига кириш»
Изоҳ (0)