UFC президенти Дэйна Уайт енгил дивизион вакили Жастин Гэтжи яқин орада чемпионлик жангида иштирок этишини маълум қилди.
«Гэтжи Ҳабибга ютқазди, бироқ биз унга жуда қимматли имконият тақдим этамиз.
Катта эҳтимол билан Чендлер — Оливейра жанги ғолиби Гэтжи билан тўқнаш келади. Ҳозирда у яхши позицияда турибди ва чемпионлик жангига ҳақли», — дейди Уайт.
Аввалроқ Гэтжи чемпионлик жанги берилмаётгани сабаб UFC’дан норози бўлган ва промоушенни тарк этишга шама қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач вакант қолган чемпионлик камари учун Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер ўзаро жанг қилади.
Гэтжи сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрида Ҳабиб Нурмагомедовга қарши ўтказган ва унда мағлуб бўлганди. Ундан аввал спортчи Тони Фергюсонни мағлуб этиб, енгил дивизион вақтинчалик камари соҳибига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)