Англия Премьер Лигасининг март ойидаги энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.
Саккиз нафар футболчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
- Андрес Кристенсен («Челси») — 3 учрашувда 3 та қуруқ ўйин;
- Келечи Иҳеаначо («Лестер») — 3 ўйинда 5 та гол;
- Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 4 ўйинда 3 та гол ва 2 та ассист;
- Жесси Лингард («Вест Ҳэм») — 2 баҳсда 2 гол ва 1 та ассист;
- Риёд Маҳрез («Манчестер Сити») — 3 ўйинда 3 та гол;
- Илан Меле («Лидс») — 3 учрашувда 1 та қуруқ ўйин ва 16 та сейв;
- Люк Шоу («Манчестер Юнайтед») — 3 учрашувда 1 та гол ва 3 та қуруқ ўйин;
- Леандро Троссард («Брайтон») — 3 ўйинда 2 та гол ва 1 та голли узатма.
Эслатиб ўтамиз, январь ва февраль ойида «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гундўған энг яхши номига лойиқ кўрилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)