Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тикланиши ҳақида хабар берилганди. Ушбу хабардан сўнг Россияга учувчи самолёт чипталарига талаб 165 фоизга ўсган. Бу ҳақда Aviasales’га таяниб Spot хабар бермоқда.
Шу билан бирга, қарама-қарши йўналишдаги (Россиядан Ўзбекистонга) авиачиптага талаб 92 фоизга ўсган.
Чипталар авиакомпанияларнинг веб-сайтларида ва агрегатор сайтларида сотувга қўйилган. Бир томонлама чипта нархи класси ва санасига қараб 300 АҚШ долларидан бошланади.
Мавзуга доир: Россияга парвоз қиладиган ўзбекистонликлар мамлакатга кириши учун асос кўрсатиши керак бўлади
Изоҳ (0)