• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    AstraZeneca вакцинасидан кейинги ўлимлар давом этмоқда, коронавирусга чалинишлар сони бир ҳафтада 8 фоизга ошди, Бельгияда янги штамм аниқланди ва бошқа коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Украинанинг Одесса вилоятида ҳарбий аёл коронавирусга қарши эмланганидан кейин вафот этди. ОАВларга кўра, у Covishield вакцинасини қабул қилган, бу Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca дорисидир. Украина президенти Владимир Зеленский эса аввалроқ вакцинадан кейин тромблар пайдо бўлиши ҳақидаги хабарларни ахборот ҳужуми деб атаган эди.

    Ҳарбий хизматчи аёл хизматдан ташқари вақтда ҳушини йўқотган. Ҳарбий ва ноҳарбий шифокорлар унга ёрдам беришга уринган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Аёл 21 март куни эмланган. Таъкидланишича, ҳарбий хизматчи гипертоник касалликдан азоб чеккан.

    «Strana.ua» нашрига кўра, аёл қон қуюлиб қолишидан вафот этган.

    Молдовада ҳам AstraZeneca вакцинаси билан эмланган эркак икки кундан кейин вафот этган. Вакцинадан кейин бир кеча-кундуз давомида унда ҳеч қанақа иккиламчи таъсирлар қайд этилмаган. Бир суткадан кейин унинг қон босими кўтарилган. Эркакка ўткир коронар синдром ташхиси қўйилган, касалхонага олиб бориш пайтида аҳволи оғирлашган, уни қайта жонлантириш иложи бўлмаган. Дастлабки экспертизага кўра, ўлимга юрак-қон томир етишмовчилиги сабабчи бўлган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, COVID-19’га чалиниш бўйича янги ҳолатлар сўнгги бир ҳафтада аввалги 7 кунга нисбатан 8 фоизга, ўлимлар эса 3 фоизга кўпайган.

    «Бутун дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кетма-кет тўртинчи ҳафта ҳам ўсишда давом этди, сўнгги бир ҳафтада қарийб 3,3 миллионта янги ҳолат қайд этилди. Айни вақтда олти ҳафта давомида камайган ўлим ҳолатлари чўққига чиқди, 60 мингдан ортиқ одам вафот этди», — дейилади ЖССТ хабарида.

    Вирусни юқтириш ҳолатларининг энг кўп ўсиши Жануби-Шарқий Осиёда кузатилди, у ерда бир ҳафтада касалланганлар сони 49 фоизга ошди.

    Дунёда жами касалланиш ҳолатлари 122,5 миллионтага, ўлимлар эса 2,7 миллионтага етди.

    Коронавируснинг янги штаммлари тарқалишда давом этмоқда. «Британча» штамм 125 та (бир ҳафтада яна 7 та мамлакатда аниқланган), «жанубий африкача» штамм — 75 та (+11), «бразилияча» штамм эса 41 та (+3) мамлакатда аниқланган.

    Бельгиянинг Льеж шаҳрида коронавируснинг янги мутацияси аниқланди, Бельгияда тадқиқ қилинган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 4 фоизи шу штамм ҳиссасига тўғри келади.

    Франциянинг Figaro газетаси ёзишича, янги штамм ўзини бошқаларига қараганда ўзгача тутмоқда. Одатда ДНК бўлаклари нусхалар томонидан йўқотилади. Бельгия вариантида эса, аксинча, кўплаб қўшимчаларни тўпламоқда.

    Янги штаммнинг юқумлилик ва хавфлилик даражаси ҳозирча номаълум. У интенсив даволаниш бўлимларида эмас, амбулатор даволаниш бўлимидаги беморларда аниқланган. Унинг вакциналарга нисбатан барқарорлик даражаси ҳам аниқланганича йўқ.

    Ушбу мутация Бельгияда январь ойида аниқланган, аммо у Африкадан, у ердан учиб келган йўловчилар билан бирга келган бўлиши ҳам мумкин.

    Шунингдек:

    • Нидерландияда умуммиллий карантин ҳукумат қарори билан 20 апрелгача узайтирилди. Бу мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг қийинлашуви муносабати билан амалга оширилди. Бундан ташқари, ҳукумат нидерландияликларга 15 майга қадар мамлакат ҳудудидан чиқмасликни тавсия қилмоқда. Айни вақтда комендантлик соати қисқартирилиб, энди у маҳаллий вақт билан 21:00 да эмас, 22:00 да бошланади.
    • Норвегияда полиция ўтган ой ўз туғилган кунини нишонлаб, карантин қоидаларини бузган бош вазир Эрне Солбергни сўроқ қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирувни шу ҳафта якунламоқчи. Солберг 60 ёшини тоғ курортида нишонлаган. Унинг юбилейига 13 киши келган, ҳукумат фармони бўйича эса 10 кишидан ортиқ одам иштирокида тадбирлар ўтказишга рухсат берилмайди. Бош вазирнинг ўзи карантин қоидаларини бузгани учун узр сўради. У 1165 доллар жаримага тортилиши мумкин.
    • коронавирусга қарши вакцинацияларнинг 76 фоизи бор-йўғи ўнта мамлакат ҳиссасига тўғри келади. Бой мамлакатларда ушбу дориларга талаб катталиги сабабли COVAX механизми орқали COVID-вакциналар етказиб берилиши хавф остида қолмоқда, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. Айни пайтгача 459 миллионта вакцинация амалга оширилган. COVAX механизми орқали эса 57 та давлат ва иқтисодиётга 32 миллиондан ортиқ дозада вакцина етказилган.

    24.03.2021, 11:47   Изоҳ (0)   21603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда

    24.03.2021, 10:47

    Конгода ўтган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Дени Сассу-Нгессо ғалаба қозонди

    24.03.2021, 10:23

    Бэнксининг суперқаҳрамон-ҳамшира ҳақидаги сурати аукционда қарийб 17 млн фунтга сотилди. Бу рассом ишлари орасидаги энг қиммат асар

    24.03.2021, 10:11

    ОАВ: Қозоғистон олимлари радиацияга қарши дунёдаги биринчи дорини яратди

    24.03.2021, 08:34

    АҚШга экстрадиция қилинган биринчи КХДР фуқароси судланмоқда

    24.03.2021, 07:28

    Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россияни Европа хавфсизлигига энг катта таҳдид деб атади

    24.03.2021, 06:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.