• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Макрон COVID-19’га қарши вакцинация ҳафтанинг 7 кунида 3 сменадан олиб борилиши кераклигини айтди

    Франция президенти Эммануэль Макрон аҳолини коронавирусга қарши эмлаш имкониятларини максимал даражада оширишга чақирди. Эмлаш марказига ташрифи давомида Макрон вакцинация «максимал» бўлиши ва ҳафтанинг етти кунида «эрталаб, тушдан кейин ва кечқурун» ўтказилиши кераклигини айтди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Вакцинация учун ҳафта охири ёки таътил кунлари бўлиши шарт эмас», — деди Франция раҳбари.

    Шунингдек, у 27 март, шанба кунидан бошлаб Францияда 70 ёшдан ошган одамлар коронавирусга қарши эмланиши мумкинлигини маълум қилди. Бунгача 65 ёшдан 74 ёшгача бўлган одамлар, агар уларда касаллик мавжуд бўлсагина, эмланиши мумкин эди.

    «Интерфакс» хабарига кўра, франциялик шифокорлар мамлакатда коронавирусининг тарқалишини олдини олиш учун чоралар етарли эмас деб ҳисобламоқда.

    «Аслида, бу тўлиқ локдаун эмас. Умуман олганда, биз кўплаб дўконларни ёпдик, аммо бошқа нима қилдик?... Ростини айтсам, одамлар ҳаётида катта ўзгаришларни кўрмаяпман », — деди франциялик эпидемиолог Катрин Хилл.

    «Соғлиқни сақлаш тизими кўплаб ҳудудларда, айниқса, Ил-де-Францда аллақачон ҳолдан тойган», — деб қўшимча қилди у.

    Гарш шаҳридаги касалхона шифокори Бенжамин Давидо, ўз навбатида, «янги чоралар касалхонага ётқизишлар сонининг пасайишига олиб келишини кўриш учун 14-21 кун вақт кетишини» таъкидлади. «Аммо муаммо шундаки, ҳозирда беморларимиз сони 2020 йил октябрь ойидаги иккинчи тўлқиннинг энг юқори чўққисида касалхонага ётқизилганлар сонидан ошиб кетган», —деди у.

    Париждаги «Биша» касалхонасининг реанимация бўлими бошлиғи Жан-Франсуа Тимси ҳам мавжуд вазиятдан жиддий ташвишланмоқда. «Жойларнинг ҳаммаси лиқ тўлган... Янги беморларни қабул қилиш жуда мушкул масала», — деб таъкидлади у.

    Ўтган дам олиш кунларидан бошлаб Франциянинг бир қатор ҳудудларида янги чеклов чоралари амал қилмоқда. Умуман олганда, чекловлар 16 та ҳудуддаги 21 миллион кишини қамраб олган.

    Уларга қариндошлар билан алоқаларни чеклаш, шунингдек, масофадан туриб ишлаш режимига ўтиш тавсия қилинган. Очиқ жойда сайр қилиш ва харид қилиш учун уйдан 10 километрдан узоқ бўлмаган масофада ташқарига чиқишга рухсат берилади. Бир ҳудуддан бошқасига жиддий сабабсиз саёҳат қилиш тақиқланади.

    Франция ҳукумати ушбу ҳудудлардаги мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа таълим муассасаларининг фаолиятини чекламасликка қарор қилди. Янги чора-тадбирлар доирасида ҳаётий зарур аҳамиятга эга бўлмаган маҳсулотларни сотувчи дўконларнинг деярли барчаси ёпилди.

    Париж ОАВнинг хабарига кўра, бундай «чекланган» блокировка Эммануэль Макроннинг янги қатъий чеклов чораларига қарши чиққанидан кейин жорий қилинган: Макроннинг фикрига кўра, аҳоли учун, айниқса, метрополитен минтақасида бундай шароитларга дош бериш қийин бўлган.

    Аввалроқ Францияда коронавирусни аниқловчи тестлар сотила бошлаши ҳақида хабар берилганди. Хабарга кўра, аҳоли ушбу тестларни дорихона ва супермаркетлардан сотиб олиши мумкин.

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошидан бери Францияда 4 358 910 кишида коронавирус аниқланган, улардан 92 776 нафари касалликдан вафот этган.

    Мавзуга доир:

    • Франция бош вазири тўғридан-тўғри эфирда коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди
    • Францияда коронавируснинг янги штамми қайд этилди

    24.03.2021, 06:27   Изоҳ (0)   12090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмланаётган президент, сёрфингчи эчки, Чорсунинг жаҳлдор мушуги. 23 март суратлари

    24.03.2021, 00:50

    «Путин буни ёқтирмайди». Россия президенти омма олдида эмланмоқчи эмас

    23.03.2021, 23:10

    Туркманистон президенти ҳашар доирасида вазирлар билан бирга кўчат экди (фото)

    23.03.2021, 22:57

    АҚШ ва Мексика чегарасидаги миграция инқирози — суратларда

    23.03.2021, 19:58

    Тожикистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи бўлиб соғлиқни сақлаш вазири ва унинг ўринбосари эмланди (фото)

    23.03.2021, 19:22

    Жо Байденнинг маслаҳатчиси АҚШ—Россия муносабатларида кутилаётган «оғир кунлар» ҳақида огоҳлантирди

    23.03.2021, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.