Ўзбекистонда 21 март ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 81 559 кишига етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 113 кишида COVID-19 тасдиқланган, уларнинг 96 нафари — Тошкент шаҳрида.
Қолган янги касалланиш ҳолатларининг
- 2 нафари Самарқанд вилояти
- 1 нафари Бухоро вилоятида
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида
- 1 нафари Хоразм вилоятида
- 4 нафари Фарғона вилоятида
- 7 нафари Тошкент вилоятида
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 57 нафар, Тошкент вилоятида 8 нафар бемор соғайган бўлиб, ҳозирга қадар республика бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 79 949 кишини ташкил этмоқда (98 фоиз).
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 988 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ 20 март куни бир суткада 126 нафар кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда 2021 йилдаги янги суткалик антирекорд.
Мавзуга доир: «Аҳолига хавотирланишга ўрин йўқ, дея олмаймиз» — Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи
Изоҳ (0)