• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: AstraZeneca фойдалими, зарарлими, сайлаб бўлмайдиган ҳокимлар, ким сотқин-у ким «козёл»?

    Хабарингиз бор, йўллардаги қоидабузарликни тасвирга тушириб органга юборганларга жамоатчиликнинг муносабати кескин фарқланмоқда. Кимдир буни ватанпарварлик деса, бошқа тараф сотқинликда айблаяпти.

    Ҳамиша диққат марказида бўлиб келган депутат Расул Кушербаев ҳам айбловчилар сафига қўшилди. «Аввало, сен кимгадир шуни қўллаётган бўлсанг, шунинг ўрнида ота-онанг ёки ўзинг бўлишингни тасаввур қил, ўзингдан ўтказгин. Агар ўзингда оғримаса, шуни қил, деган бўлар эдим. Балки, бу инсонлар учун синовдир. Лекин мен шуни билдимки, ўзининг фойдаси йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган одамлар кўп экан. Уларга 10-15 минг сўм беряптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон. Вақти келиб бу тўхтар. Агар менинг қўлимда бўлганида тўхтатган бўлар эдим», — дейди у. Бундан ташқари, у йўлларнинг ёмонлиги ҳайдовчини баъзида қоида бузишга мажбурлаб қўйиши, аввало инфраструктурани яхшилаш кераклигини ҳам ёзди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо Кушербаевнинг фикрига қўшилмаганлар ҳам анча-мунча. Тасвирга олиб юборишни маъқулловчилар, «автоҳалокатлар бўйича шармандали кўрсаткичларимиз бўлатуриб, инфраструктура қачон яхшиланади, деб кутиб тураверамизми? Инфраструктура мукаммал бўлиши учун йиллар керак. Депутат жаноблари, сизни фақат киракашлар эмас, пиёдалар, автоҳалокатга учраганларнинг яқинлари ҳам сайлашини ҳисобга олдингизми?» деб савол қўймоқда. Бунга ўхшаш қоидалар дунё тажрибасида жуда кўплигини кўпчилик эслатиб қўйди.

    Жумладан, Адлия вазирлиги вакили депутатга жавоб қайтариб «Қонун устуворлиги керак, аммо уни таъминлаш фақат давлатнинг ишими?» дея савол қўйди. Бирорта давлат жамоатчилик ёрдамисиз қонун устуворлигига эришмаганлигини маълум қилди. Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликни маълум қилганларга жариманинг 15 фоизини, коррупция ҳақида хабар берганларга  БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача — 735 минг сўмдан 6,125 миллион сўмгача берилишини эслатди. «Қачондан бери Ватан деганда биз қонунбузувчиларни тушунадиган даражага етиб келдик? Қоидаларга риоя қилмайдиганларнинг манфаатлари ватанга тенглаштириб ифода этилиши керакми?» деб савол қўйган Адлия вазирлиги вакили.

    * * *

    Бу ҳафта лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган, қуйидаги 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда. Ундаги ўзгаришлар, асосан, «Ғ», «Ў», «Ш» ва «Ч» ҳарфларига тегишлидир:  «Ғ, ғ» — «Ḡ, ḡ», «Ў, ў» — «Ō, ō», «Ш, ш» — «Ş, ş», «Ч, ч» — «Ç ç». Кўриб турганингиздек, Ч ва Шни 1993 йилдаги шаклига қайтариш таклиф этилмоқда.

    Фото: «Regulation.gov»

    Фото: «Regulation.gov»

    Лойиҳага муносабат турлича бўлди. «Ғ» ва «Ў»дан тескари тирноқча олиб ташланганини ёш тилшунослар маъқуллади, чунки электрон ёзувда тирноқча сўзни иккига бўлиб юбориб, дастурий операцияларда кўп қийинчилик туғдирарди. Бироқ таклиф этилаётган тепасида тўғри чизиғи бор «Ḡ, ḡ» ва «Ō, ō» жуда ноёб белги бўлиб, кенг тарқалган клавиатураларда учрамаслиги бир оз ноқулайлик туғдиради. Унинг ўрнига Öö ва Ğğ қўлланса қулайроқ бўлади, чунки стандарт клавиатураларнинг кўпчилигида бор, деб муносабат билдирмоқда интернет технологиялари бўйича мутахассислар.

    Тилшунос олим, профессор Бахтиёр Менглиев лотин алифбосидаги ислоҳотларга қарши чиқди. «Амалдаги алифбога халқимиз, нима бўлганда ҳам, кўникди (аслида лотин ҳарф шаклларидан кирилл ҳарф шакллари мукаммалроқ). Энди ҳамма кўниккан бир пайтда яна миллат тинчини бузишнинг нима кераги бор!?» дейди профессор. Олим, шунингдек, «‘Янгиланган алифбони қандай жорий қиламиз? Бирдан қилиб бўлмаслиги аниқ, чунки бунга қанча кўп маблағ кетишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди; ёки бу ҳам ўн йиллар мобайнида ‘босқичма-босқич‘ амалга ошириладими?... Ислоҳ сабабли алифбода ҳозиргидан кўпроқ янги муаммолар пайдо бўлмаслигига ташаббускорлар кафолат беришадими?» деб ислоҳот тарафдорларига савол қўймоқда. Бахтиёр Менглиевнинг фикрича, алифбомизнинг ҳозирги ҳолатида қолган афзалроқ.

    Эслатиб ўтамиз: 1993 йилдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида даставвал 2000 йилнинг 1 сентябрида, кейин 2005 йилнинг 1 сентябрида, ундан кейин 2010 йилнинг 1 сентябрида тўлиқ тугалланиши ёзилган. 2018 йилда эса 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш таъминланиши белгиланган эди.

    * * *

    AstraZeneca вакцинаси фойдалими зарарлими? Ҳафта бошида зарарли, охирида эса зарарсиз, ҳатто фойдали. Ҳайрон бўлманг, кундалик хабарлар шундай хулоса берди. Аввалроқ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни Европанинг етакчи давлатлари тўхтатганини билдик. AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш препаратнинг «ватанида» ҳам тўхтатилди. Ўша кунлари Тошкентга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси олиб келинди. Жамоатчилик бу пайтда вакцинага шубҳа билан қараётганди. ССВ вакили учрашувда фуқароларни вакцина олишга мажбурламаслигини гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZeneca вакцинасидан хавотирлар беҳудалигини таъкидлаб эмлайверишни тавсия қилди. Кўп ўтмасдан Европа давлатлари коронавирусга қарши AstraZeneca препарати билан эмлаш қайта бошлаганини эълон қилди. Буюк Британия ва Франция бош вазирлари AstraZeneca билан эмланганлиги намойиш этилди.

    Маҳаллий хабарлардан таркиб топиши лозим бўлган дайжестимиз дунё хабарлари тарафига ўтиб кетди. Аммо яқинда ЮНИСЕФ томонидан COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга келтирилган бўлиб, бу бевосита халқимиз саломатлигига даҳлдор маълумотлардир. Демак, AstraZeneca қонда тромб пайдо қилиши тўғрисидаги қўрқувлар тасдиғини топгани йўқ ва уни бемалол қабул қилиш мумкин.

    * * *

    Ҳокимларни сайлаш ҳақида 5 йил аввал гапирилган, аммо бу мавзу ҳам лотин алифбосига ўхшаб пайсалга солиниши тобора аёнлашмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 28-сессиясида давлат раҳбари ҳокимларни сайлаш жараёни ҳақидаги гап-сўзлар муносабат билдирди.

    «Ҳокимлар ҳам сайлансин, деган гаплар жуда кўп муҳокама қилинади. Буни ўзим ҳам айтганман. Лекин бир савол бор: ҳокимларни сайлашга ҳозир биз тайёрмизми? Битта маҳалла раисини адолатли сайлай олмаймиз-ку: тўда-тўда бўлиб, ўз яқинларимиз ёки танишларимизни сайлаймиз. Жамиятни тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми? Мен буни хоҳламайманми? Жуда ҳам хоҳлайман, буни жуда яхши тушунаман. Аммо кимни сайлаймиз? Лекин мен ишонаман, вақт ўтиб, албатта, ҳокимларни ҳам сайлаш жараёнига етиб келамиз», деди президент.

    Айтиш лозимки, ҳокимлар сайланадиган бўлса бошқарувда жиддий марказдан қочиш кузатилади. Сайланган раҳбар сайлаганларнинг иродаси асосида иш тутади, фуқаронинг назаридан қолишни истамайди. Албатта, бошламасига популистлар майдонга чиқиб сайловчиларнинг истагига ўйнаши мумкин. Аммо халқимизда етарлича сайлов маданияти шаклланиб олгунича бу босқич ўтилиши керак бўлади.

    * * *

    Президент бир ойдан бери гап-сўзларга сабаб бўлиб келаётган Шоввозсой оромгоҳи тўғрисида илк марта оммага гапирди. Бу ажойиб оромгоҳ ҳақидаги мишмишларга кўра... ҳа, майли уёғини гапириб нима қилдик. Хусусан, бу зона устидан учиб ўтиш тақиқланган эканлиги кўпчиликнинг шубҳасига сабаб бўлган эди. Журналист Азиза Қурбонованинг «Ҳурматли Президент, ижтимоий тармоқда кўп муҳокамага сабаб бўляпти, «Шоввозсой» дам олиш зонаси билан боғлиқ ахборот тарқалди ва айни шу мавзуга сизнинг муносабатингизни билишни истардик», деган мурожаатига президент қуйидагича жавоб берди:

    — Бу «Ўзбекистон темир йўллари»нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб, яшамайди ёки бировга ўтказилгани йўқ. У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор? Президент ҳам агар қандайдир мартабали, Ўзбекистонга фойдаси тегадиган инсон келса, боради.

    Айтмайсизларми, Президент билан биз пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб, бир марта пиёда юриб кўринглар, кейин Президент 5 йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нега бермайсизлар?

    * * *

    Фото: Сирдарё хабарлари

    Фото: Сирдарё хабарлари

    Шамол ҳам дайжестимиз мавзуларидан бири бўлди. Охирги вақтларда араб саҳролари, Хитой кенгликларидан тортиб, буёғи Қозоғистонгача шамолда қолганини ёритдик. 18-19 март кунлари Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларига қаттиқ шамол ёпирилди. Сирдарё вилоятида банк томини шамол кўчириб юборди, туманларда электр узилди. Янада кучлироқ ва қумли шамол Қарши шаҳрига ёпирилди. «Шу даражада кучли шамол эсдики, ҳатто Қарши шаҳрида дарахт ҳам қулаб тушди. Йўлни тўсиб қўйган дарахт сабаб автомобиллар ҳаракатида ноқулайлик туғилди. Кўзни очиб бўлмай қолди, шаҳар кўчалари оппоқ чанг бўлиб кетди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган йўловчи.

    Халқимизда шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, деган мақол бор. Шу мақолни ўзгартирсак: шамол бўлмаса, биноларнинг чидамлилигини билиб бўлмайди. Дарҳақиқат, қаттиқроқ шамол келса учиб кетадиган том, кўчиб тушадиган девор қурган ширкатларни бурчакка тикка қилиш керак. Шамол – индикатор, фойдали аниқлагич. Шамол келса аччиқланманг. «Дарё»да қолинг.

    22.03.2021, 00:24   Изоҳ (0)   59779
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларга 30 хонадонли янги уй калитлари топширилди

    21.03.2021, 23:53

    Бухорода ҳам жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди

    21.03.2021, 22:24

    Ўзбекистонда қасддан одам ўлдириб, яширинган шахс Қирғизистонда ушланди

    21.03.2021, 21:57

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилади

    21.03.2021, 20:14

    Фото: Ёмғирдан сўнг сувга тўлган Самарқанд кўчалари

    21.03.2021, 18:16

    Зоир Мирзаев Наврўз сайлида рассомга 5 млн сўм ишлаб олишда ёрдам берди

    21.03.2021, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:42

    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

    Реклама | 24 июн, 10:30

    Қочиб кетган келин, тўсатдан вафот этган созанда: хонанда Хуршид Расулов тўйларда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида

    Мусиқа | 24 июн, 10:36

    Ўзбекистонда 25 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:25

    “Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади

    Дунё | 24 июн, 10:21

    Месси “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дастлабки 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 10:20

    Ўзбекистонда сунъий равишда нархни ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.