Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia автомобили каналга тушиб кетиши натижасида бир йигит вафот этди, яна бири шифохонага ётқизилди, дея хабар берилмоқда «Замон» информацион дастурида.

Қайд этилишича, 1999 йилда туғилган фуқаро 2021 йил 16 март куни тахминан соат 16:00 ларда Денов тумани «Обод турмуш» маҳалласидан ўтувчи маҳаллий 4Н-587 автомобиль йўлининг 6-километрида отасига тегишли бўлган Nexia русумли машинасида ҳаракатланиб кетаётиб, ортиқча тезлик туфайли бошқарувни йўқотган.

Оқибатда кўприк темир устунига урилиб, Қорасув каналига тушиб кетган. Ҳайдовчининг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина салонида бўлган ҳайдовчининг тенгдоши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу воқеадан сўнг Қорасув каналидан ўтувчи кўприк жуда торлиги сабаб пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатланиши учун махсус йўлак қурилиши бошланган.

Бундан аввал Қаршида йўлни кесиб ўтаётган болалар Lacetti остида қолгани, Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳамда Бухорода хизмат машинасида йўл қоидасини бузган ППХ ходими 735 минг сўм жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?