Москва ҳавосида чанг концентрацияси ошди, лекин ҳозирча у меъёрий миқдор доирасидан ошгани йўқ. Бу ҳақда пойтахт шаҳар хўжалиги комплексининг Telegram каналига таяниб «РБК» хабар берди.
«Барча автоматлаштирилган ҳаво назорати станцияларининг маълумотларига кўра, шаҳар ҳудудида муаллақ PM10 (жуда майда чанг) зарралар концентрациясининг ошиши қайд этилди», — дейилади хабарда.
17 март куни соат 17:00 да максимал бир марталик концентрациялар гигиена меъёридан ошмади, деб маълумот берди ҳукумат «Мосэкомониторинг»га таяниб.
Мутахассислар фикрига кўра, чанг ҳозир шундай бўронлар авж олаётган ҳудудлардан учиб келган бўлиши мумкин. «Чўл қумлари кўпинча Евросиё қитъасидан келади: масалан, 2014 йилда шамол Лондонга Саҳрои Кабир қумларини келтирган эди», — деб таъкидлаган мансабдорлар.
Аввалроқ қум бўронлари Мўғулистон, Хитой ва Форс кўрфази мамлакатларини ҳам қамраб олган эди. Пекинда ноқулай об-ҳаво сабабли 400 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинди. Бўрон туфайли шаҳарнинг айрим ҳудудларида PM10 майда заррачаларининг концентрацияси ЖССТ томонидан тавсия этилган меъёрдан 160 баробар юқори бўлди.
Шунингдек, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятини ҳам қум бўрони қоплади. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда ноқулай об-ҳавонинг видеотасвирлари билан бўлишди. Аввалроқ Фавқулодда ҳолатлар департаменти шамол тезлиги сониясига 17—22 метргача кучайишини маълум қилиб, бўрон ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)