Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Қуёшли» маҳалласида жойлашган трансформатор подстанциясида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, 19 март куни соат 16:10 да Тошкент вилояти Паркент тумани «Қуёшли» МФЙдаги очиқ майдонда жойлашган трансформатор подстанциясидаги мой маҳсулоти ёнган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 етиб борган. Соат 16:35 да ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, хавфни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Бундан аввал Қибрайдаги цехда юз берган ёнғинда бир ишчи ўлгани, Андижонда тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода ёнғин юз бергани ҳамда Наманганда алимент талаб қилинганидан дарғазаб куёв собиқ қайнотасини ўлдириб, уйини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)