Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12280.01
    • RUB 138.69
    • EUR 13415.91
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +13°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Касалланиш ҳар юз минг аҳолига 0,2 дан 0,4 кўрсаткичга кўтарилди» – Нурмат Отабеков

    19.03.2021, 21:25 42274

    Ўзбекистонда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи секин-аста ортиб бормоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Коронавирусга қайд этилиш кўрсатгичи мамлакатимизда ҳам секин-аста ортиб бормоқда. Охирги 3 ой давомида касалликнинг қайд этилиш даражаси ҳар юз минг аҳолига 0,2 кўрсаткичда бўлган бўлса, охирги 3-4 кун мобайнида бу кўрсаткич 0,4 га кўтарилди.

    Касаллик аниқланганларнинг аксарияти беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олган.

    Ҳозирги кунда COVAX дастури доирасида вакциналарнинг муайян қисми етиб келди. Вакциналар билан аҳолини эмлаш учун барча тайёргарликларни кўриб қўйганмиз. Маҳаллий ҳудудларда маҳаллий мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган.

    Барча вилоятларда эмланиши керак бўлган аҳоли қатламининг электрон базаси, яъни уларни электрон рўйхатга олиш тизими амалга оширилмоқда. Улар эмлангандан сўнг бу базада эмланганлик ҳақида маълумотни кўриш мумкин», – дейди Нурмат Отабеков.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 март ҳолатига кўра, бир сутка ичида 124 кишида коронавирус аниқланди. Бу йил бошидан буён қайд этилган суткалик рекорд ҳисобланади.

    Мавзуга доир:

    • «Вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайишини бўрттириб кўрсатишяпти, деган миш-мишларда мантиқ йўқ» – Нурмат Отабеков
    • «Карантин чоралари эмас, унинг қоидаларига риоя этиш устидан назорат кучайтириляпти», — Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи Анвар Алимов
    ​​Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 111 кишида, 16 март куни эса Ўзбекистонда бир сутка ичида 115 кишида коронавирус аниқланган эди.

    Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги такси ва қурилиш соҳасида карантин чоралари кучайтирилиши, пойтахт ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча тузилмаларда турли йиғилишларни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди.

    Бундан аввал Сирдарёда сўнгги икки кун ичида мингдан ортиқ киши карантин қоидаларини бузгани аниқлангани ҳамда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида карантин қоидаларини бузганларни жавобгарликка тортиш ҳолатлари кўпайгани  ҳақида хабар берилганди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    × Lightbox Image

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airways билан Пхукетда роҳатбахш таътил

    Бугун, 15:00
    Реклама

    АТБ “Tenge Bank” Тhе Banker халқаро молия журнали томонидан Ўзбекистоннинг яхши банки деб топилди

    Бугун, 13:30
    Реклама

    Стратегик ислоҳотлар агентлигига қўшимча вазифалар юкланди

    Бугун, 14:54

    Тошкентдаги хусусий боғчада болага тан жароҳати етказилди (видео)

    Бугун, 14:44

    Ғазода сулҳ бузилганидан кейин Исроил зарбаларидан яна ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди (видео)

    Бугун, 14:37

    Фуқаролик жамияти институтларини урғулаган Мартин Чунгонг, натижалардан қониқмаётган Сенат раиси, нанотехнологияларни тавия этган Рам Аэр — Парламентлараро II Глоб...

    Бугун, 14:28

    Зеленский Россия билан уруш янги фазага ўтаётганини маълум қилди

    Бугун, 13:49

    Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

    Бугун, 13:39

    FIDE Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик шахматчилар рўйхати эълон қилинди

    Бугун, 13:22

    Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

    Бугун, 12:47

    Тавсия этамиз

    Еса бўладиган итлар уюшмаси, ҳордиқ чиқараётган Исроил аскарлари, кўча рассомининг кўргазмаси — 30 ноябрь суратлари

    23:00 / 30.11.2023

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    22:00 / 30.11.2023

    Фото: Наманганда қиш арафасида пишган анжир

    19:00 / 30.11.2023

    Таъзияга келган собиқ биринчи хонимлар, иш ташлаган ўқитувчилар, муҳтожларга тайёрланган кимчи — 29 ноябрь суратлари

    23:00 / 29.11.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.