Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўлларининг бир қисми 1 ой муддатга ёпилади, дея хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, йўл таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли 16 март куни соат 08:00 дан бир ой давомида Юнусобод туманидаги қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
- Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Анорзор кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
- Амир Темур шоҳ кўчаси яқинидаги қайтиш йўли;
- Аҳмад Дониш кўчасининг иккиламчи йўли, Амир Темур шоҳ кўчасидан Мойқўрғон кўчасигача бўлган қисми.
Бундан аввал Тошкентнинг Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприк транспорт ҳаракати учун очилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)