Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи довон қор ёғиши сабаб ёпилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётгани, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Ушбу довон худди шундай сабаб туфайли 22 январь ва 24 февраль куни ҳам ёпилган эди.
Бундан аввал кучли шамол сабаб Навоийдаги 3 та туман ҳудудидан ўтган йўлнинг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳамда Хоразмга кучли шамол ва қор бўрони ёпирилгани сабаб вилоятдаги кўплаб хонадонлар электр энергиясиз қолгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)