Марказий банк 16 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,68 сўмга кўтарилиб, 10 528,59 сўмни ташкил қилди. Евро 22,06 сўмга кўтарилиб, 12 558,50 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 5,35 сўмга кўтарилиб, 10 518,91 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг 5 мартдан буён кўтарилишда давом этмоқда.
Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистонда кредит ва хорижий валютага бўлган талаб босқичма-босқич тикланиб бораётгани ҳақида маълум қилганди.
Изоҳ (0)