Ёқутистондаги Усть-Нера посёлкаси узра ёрқин объект учиб ўтди, деб хабар беради Meduza. Тахминларга кўра, у метеорит ёки осмонда ёнаётган космик чиқинди бўлиши мумкин.
https://www.instagram.com/p/CMUQ39bBXSU/
Бу эса ўша объектнинг бошқа ракурсдан олинган видеоси.
https://www.instagram.com/p/CMUXNuWB5dn/
Telegram’даги Mash каналининг Челябинск метеоритини тадқиқ этган Урал федерал университети профессори Виктор Гороховскийга таяниб ёзишича, бу бирор космик жисм эмас, балки Халқаро космик станция бортидан ташланган чиқинди.
Маълумотларга кўра, 11 март куни чиндан ҳам ХКС бортидан чиқиндилар мавжуд платформа — эски никель-водород аккумуляторлари ташланган. Бироқ мазкур аккумуляторлар Ерга бунчалик тез етиб келиши керак эмас: NASA’нинг маълум қилишича, чиқинди «Ер атрофида икки—тўрт йил айланади, шундан сўнг, атмосферада хавфсиз ёниб кетади».
Эслатиб ўтамиз, Хитойда 23 декабрь куни метеорит эканлиги тахмин қилинган катта оловли шар осмон бўйлаб учиб ўтганди.
Изоҳ (0)