Антарктидадаги Нью-Йорк ҳудудидан каттароқ бўлган улкан айсбергнинг сунъий йўлдошдан олинган суратлари эълон қилинди. Кадрлар USGS Landsat дастурининг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилган.
Суратлар Американинг Landsat 8 сунъий йўлдоши томонидан олинган. Айсберг Брант музлигидан ажралган.
Биринчи сурат 12 январь куни олинган бўлиб, унда музлик ҳали бутун бўлган, бироқ ёриқларни кўриш мумкин. 2020 йил охирида Шимолий рифт (North rift) ёриғи пайдо бўлган ва айсбергнинг ажралиши юзага кела бошлаган.
Иккинчи сурат 1 март куни, айсберг ажралганидан бир неча кун ўтиб олинган. Улкан айсберг сузишни бошлаб, музликдан узоқлашиб кетган.
#Landsat 8 acquired an image of a new iceberg that recently calved from the #BruntIceShelf in Antarctica after the #NorthRift crack appeared late last year. The new iceberg, named #A74, is about 490 square miles and is a little bigger than New York City. pic.twitter.com/7sn3hIIVjG
— USGS Landsat (@USGSLandsat) March 1, 2021
Янги айсберг А74 номини олган бўлиб, унинг майдони 1270 квадрат километрга етади — бу Нью-Йорк шаҳри ҳудудидан ҳам каттароқ демак.
Аввалроқ британиялик тадқиқотчилар гуруҳи 1994 йилдан 2017 йилга қадар сайёрадаги музларнинг эриш тезлиги 65 фоизга ошганини аниқлаган эди.
Изоҳ (0)