Қирғизистон президенти Садир Жапаровни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими — суратларда
Аввал хабар берилганидек, 11 март куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ташрифнинг илк кунида Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон—Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтди.
Дастлаб давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шундан сўнг музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирилди. Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди. Музокаралар якунлангач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими ташкил этилди.
«Дарё» фотомухбири ушбу тадбирларга тайёргарлик, уларнинг бориши ва эътиборга молик лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув олдидан
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ҳамда имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими
Изоҳ (0)