• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чегараолди вилоятлар ҳокимларининг мунтазам учрашувларини ўтказишга келишиб олдик». Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашув ҳақида

    Президент Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда музокаралар ишонч муҳитида ўтгани, томонлар ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида кенг миқёсли вазифаларни ҳал қилишга тайёр эканини қайд этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз икки томонлама муносабатларнинг барча долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Устувор эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чораларини кўришга келишиб олдик.

    Шу мақсадда ишбилармонлар ўртасидаги алоқалар фаоллашиши учун қулай шароитлар яратилади, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма соҳаларида умумий қиймати 900 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган янги лойиҳалар амалга оширилади. Уларнинг барчаси ҳозиргина қабул қилинган ‘йўл харитасиъга киритилди. Инвестиция жамғармасининг ташкил этилиши бу лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

    Ўзбекистон—Қирғизистон шериклигида, шубҳасиз, муҳим ўрин тутадиган ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Биз чегараолди вилоятлар ҳокимларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш, аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишга келишиб олдик.

    Ишончли ва самарали транспорт йўлаклари мамлакатларимиз иқтисодиётлари учун улкан аҳамиятга эга. Бу борада сўз юритганда, аввало, Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой темир йўли ҳамда Тошкент—Андижон—Ўш—Иркештом—Қашғар мультимодал йўлагини қайд этиш лозим. Биз ушбу йўналишларни илгари суриш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш тўғрисида аҳдлашиб олдик», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбарлари савдо ва божхона иши, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, сувдан фойдаланиш, энергетика, экология соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, мудофаа идоралари ўртасидаги, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

    Президент Садир Жапаров музокараларда кенг кўламли масалалар бўйича фикр алмашилгани, унинг натижаларидан мамнун эканини қайд этди.

    «Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир. Ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини фаоллаштириш мақсадида парламентлараро ва ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари, чегараолди вилоятлар ҳокимларининг учрашувлари яқин вақтларда ўтказиш режалаштирилди. Бизнес вакилларига қулай муҳит яратиш, товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдик», — деди Қирғизистон президенти.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда қирғиз миллатига мансуб 300 мингга яқин фуқаро яшайди. Уларга ўз тили, маданияти ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш учун барча имконият яратилган.

    Халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида маданият ва кино кунлари, ёшлар форумлари, фестиваль ва кўргазмалар ташкил этишга келишиб олингани айтилди. Қирғизистон ёшларига Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳар йили устувор йўналишлар бўйича грантлар ажратиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Кўксаройда Қирғизистон президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото, видео)
    • Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди
    • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

    11.03.2021, 22:52   Изоҳ (0)   39829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда уй олиш ва қуриш учун фуқароларга 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади

    11.03.2021, 22:36

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди

    11.03.2021, 22:20

    Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасаройда ўғриликлар содир этишда гумон қилинган шахс қидирувга берилди

    11.03.2021, 21:59

    Намангандаги тунги клубнинг яланғоч қизлар иштирокидаги рекламаси бўйича изоҳ берилди

    11.03.2021, 21:50

    Тошкентда бир йил давом этган суд ишидан сўнг журналистни ҳақорат қилган бош шифокор айбдор деб топилди

    11.03.2021, 21:29

    Нукусдаги «Лас-Вегас» ресторани мусиқачиси маст мижозлар томонидан калтакланди

    11.03.2021, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.