• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Мистер Горби» – демократ, ислоҳотчи, тинчликпарвар ва СССРнинг тугатувчиси. 11 март Горбачёв сайланган кун

    1985 йилнинг 10 мартида КПСС МК бош секретари Константин Черненко дунёдан ўтди. Шундан кейин Михаил Горбачёв унинг ўрнини эгаллади. Горбачёв даврини қайта қуриш, совуқ уруш тугаши, Афғонистондан совет қўшинлари олиб чиқарилиши, сўз эркинлиги, ичкиликбозликка қарши кураш, иқтисодий қийинчиликлар, давлат кучсизланиши ва макроиқтисодий кўрсаткичларининг кескин пасайиши билан хотирлашади. «Дарё» колумнисти Шукуржон Исломов бу сиёсий арбоб ҳақида фикр юритади. 

    Михаил 1931 йилда Ставропол ўлкасида деҳқон оиласида туғилган. Отаси рус, онаси украин бўлиб, иккала тарафдан бобоси ҳам қатағон қилинган, қийноқ ва таҳқирларга учраган эди. Михаил 10 ёшларида уларнинг қишлоғига немислар бостириб кирган, унинг оиласи ярим йилни оккупацияда ўтказган. Михаил мактабда яхши ўқиб, кумуш медал билан битирган ва Москва давлат университетига имтиҳонсиз қабул қилинган. 19 ёшида Коммунистик партия сафига қабул қилинган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундан кейин Горбачёв компартия пиллапоялари бўйлаб кўтарила бошлаган. 1969 йилда уни Юрий Андропов СССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси ўринбосари лавозимига мўлжаллаб ҳам қўйганди. Горбачёвнинг хотирлашича, унда илм-фан билан шуғулланиш истаги ҳам бўлган, диссертация ёзган. Сафдошларининг айтишича, Горбачёвда харизма бўлса-да, кучли лидерлик хусусияти етишмасди. Шунга қарамай ёш партфункционерни Юрий Андропов қўллаб турган, қолаверса, у ўша даврнинг «оғир вазнли» арбоблари Михаил Суслов ва Андрей Громиколарнинг ишончини қозонган эди.

    Улкан мамлакатни 18 йил бошқарган Леонид Ильич Брежнев 1982 йилда қазо қилгач, бошқарув даставвал Андропов, кейин Черненкога ўтди. Аслида Совет иттифоқи қорақош доҳий давридаёқ ғарбдан ортда қола бошлаган, буни олий раҳбарият ҳам англаб чора кўришга уринарди. Янгича тартибга ўтишни замоннинг ўзи тақозо этарди. Собиқ «кгбшник» Юрий Андропов Бош секретар бўлгач, тартиб-интизомни мустаҳкамлаш йўли билан мамлакатни йўлга солмоқчи бўлди, бироқ «гайкаларни қотириш» катта натижа бермади. Черненко ҳам мавжуд сиёсий тузилманинг ашаддий тарафдори эди. Бу икки етакчининг уч йиллик даври унча ўзгаришларга бой бўлмади, шу боис бўлса керак собиқ Иттифоқ фуқаролари уларнинг исмини ҳам деярли эслаб қолмаган. Аммо Иттифоқни косметик таъмирлаш йўли билан коммунизмга етаклашнинг имконсизлиги тобора ойдинлашаётган эди. Ана шундай даврда Михаил Сергеевич Горбачёв КПСС МК Бош секретари этиб сайланди.

    Михаил Сергеевичнинг дунёқарашига Ғарб яхшигина таъсир кўрсатган эди. У 70 йиллардан бошлаб ғарб давлатларига кўп марта сафар қилган. 1971 йилда Италияда анча кун сафарда бўлди, бу унинг капиталистик мамлакатга биринчи сафари эди. Сицилияда дам олди, Палермода бўлди. 1972 йилда Бельгияда, 1975 йилда ғарбий Германияда, 1976 йилда Францияда бўлди. 1977 йилда француз компартиясининг таклифи билан яна Францияга бориб, таржимон ҳамроҳлигида уч ҳафта енгил машинада Франциянинг ўнлаб шаҳарларини айланди. Горбачёвнинг бу сафарларининг ҳеч бирида уни давлат раҳбари кутиб олмади, аммо у сиёсатдонлар ва фуқаролик жамияти фаоллари билан кўп учрашди. Ҳамма сафарларига рафиқаси Раиса Горбачёва ҳамроҳлик қиларди.

    1983 йилда Горбачёв Андроповнинг рухсати билан бир ҳафтага Канадага борди. Канадага сафар Горбачёвнинг ғарб сиёсий доираларида танилишига сабаб бўлди. Канада бош вазири Пьер Трюдо (Канаданинг ҳозирги бош вазири Жастин Трюдонинг отаси) Горбачёвни шахсан қабул қилди. Нисбатан ёш ва ғайратли Горбачёв политбюронинг қари-қартанглари орасида яққол ажралиб туриши ва иқтисодни ғарбча бошқарув усулларига, демократияга қизиқиши билан Канада сиёсатдонлари орасида обрў қозонди. Кейинги йили Буюк Британияда Маргарет Тетчер билан учрашди ва икки давлат ўртасидаги совуқ муносабатларни илитишга уринди. «Темир хоним» билан эҳтимолий уруш ва ракета зарбаларини муҳокама қилиш асносида икки тарафлама мулоқотни давом эттиришга келишишди. Ушбу музокаралар меморандуми 2016 йилда нашр қилинганини эслатамиз. Айтиш лозимки, буларнинг барчаси «мистер Горби» Совет иттифоқи раҳбарлигини эгаллашидан олдин амалга оширилган.

    Шундай қилиб 1985 йилнинг 11 мартида Михаил Сергеевич Горбачёв КПСС МК бош секретари этиб сайланди. Мамлакатда «қайта қуриш» деб аталган кенг кўламли ислоҳотлар бошланди. Ғарб олимларининг фикрича қайта қуриш бир-бирига боғлиқ тўрт йўналишни ўз ичига олган.

    1. Қуролсизланиш, Шарқий Европа совет блоки мамлакатларига мустақиллик бериш;
    2. Иқтисодий ислоҳотлар;
    3. ОАВ ва жамоатчилик фикрини босқичма-босқич эркинлаштириш;
    4. Коммунистик тизим жиловини бўшатиш (децентрализация) ва демократиялаштириш;
    Тор маънода қайта қуриш совет давлатини ислоҳ этишнинг бир қатор сиёсий чораларини ўз ичига олган эди. Аммо ҳокимият билан жамият ўртасида ўрнатилиши керак бўлган кўприк бора-бора инқирозга етаклади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Горбачёв ҳокимиятга келган заҳоти АҚШ ва Ғарбий Европа билан муносабатни яхшилашга уринди. Бунинг сабабларидан бири ҳарбий харажатларни қисқартириш эди. Бу пайтда СССР ҳарбий пойгада АҚШ ва НАТО билан беллаша олмаслиги тайин эди. Бошқарув йиллари мобайнида Горбачёв бир қатор тинчлик битимларини олгари сурди. Совет ҳукумати ядро қуроли синовига бир томонлама мораторий эълон қилди. Аммо бу ташаббусни ҳамма ҳар хил қабул қилди, жумладан ожизликка йўйганлар бор. 1991 йилда НАТОга қарши бўлган Варшава шартномаси ташкилотининг битирилиши оқибатида шимолий Атлантика альянси шарққа қараб сурилди.

    1985 йилдан 1988 йилгача Горбачёв АҚШ президенти Рональд Рейган билан тўртта учрашув ўтказиб икки буюк давлат муносабатларини сезиларли илитишга муваффақ бўлди. Улар ракетадан мудофаа тизимларини қисқартиришга келишди. 1987 йилда Горбачёв ва Рейган ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни тугатиш бўйича шартномани имзолади ва бу 1988 йилдан кучга кирди. Шунингдек, ўрта (1000дан 5500 кмгача) ва қисқа (500дан 1000 кмгача) узоқликдаги баллистик ва қанотли ракеталарни ишлаб чиқармаслик, синамаслик ва тарқатмасликка келишиб олинди. 1988 йилда эса Рейган расмий сафар қилиб Москвада Горбачёвнинг меҳмони бўлди ва Совет Иттифоқини бошқа Ёвузлик империяси деб ҳисобламаслигини эълон қилди. Ушбу келишувлар қарийб 45 йиллик Совуқ Уруш давридан йиғилиб қолган ядровий қуроллар хавфидан дунёни халос қилган.

    Горбачёв Ватиканга расман сафар уюштирган СССРнинг биринчи етакчиси бўлди. Гарчи Горбачёв ўзини даҳрий ҳисобласа-да Рим Папаси билан учрашув унинг насроний қадриятларига муносабатига таъсир ўтказмай қолмади. 1991 йил январида Рождество СССРда давлат байрами деб эълон қилинди ва дам олиш куни этиб белгиланди. Совет Иттифоқи ва Ватикан ўртасида дипломатик алоқалар пайдо бўлди. 1989-90 йилларда Горбачёв ГДР ва ГФРнинг бирлашишида асосий ролни ўйнади. Горбачёв ғарб етакчилари билан учрашувда инглизча сўзлай олмас, аммо аёли Раиса Максимов Маргарет Тетчер билан инглизча гаплашарди. Умуман олганда Горбачёв пайтидаги партия функционерлари орасида Громикодан бошқаси инглизчани деярли билмасди.

    Афғонистондан Совет қўшинлари олиб чиқилиши, Берлин девори қулатилиши, Шарқий Европадаги ва Мўғулистондаги йирик таркибдаги совет қўшинлари тугатилиши, Варшава шартномаси битирилиши, шарқий Европада демократик кучларнинг ғалабаси, кўплаб таҳлилчиларнинг фикрича, Совет Иттифоқининг Совуқ Урушдаги мағлубияти белгисидир.

    Горбачёв ташқи сиёсатининг натижасида давлатлараро адоватлар юмшади, муайян тоифа ядро қуроллари тугатилди, қуролланиш пойгаси (вақтинча) тўхтади, дунёдаги икки қутбли тартибга путур етди, СССРнинг мудофаа қобилияти пасайиб, Шарқий Европадаги ва «учинчи дунё»даги ҳамкорларидан ажралди, СССР тарқалганидан кейин АҚШ дунёдаги ягона устункучга айланди. Дунёда тинчлик ўрнатилишига қўшган ҳиссаси учун Горбачёвга 1990 йилда Нобель тинчлик мукофоти берилди.

    Горбачёвнинг иқтисодий сиёсатини муваффақиятли деб аташ қийин. Бу даврда яшаганлар магазинлардан маҳсулотлар танқислиги, узун навбатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари карточка тизими, яширин инфляцияни яхши эслашади. Бундан ташқари, таҳлилчилар давлат олтин захираси камайгани, ташқи қарз ошгани ва иқтисодий ўсиш пасайганини қайд этади. Рубльнинг долларга нисбатан расмий курси ўнлаб баробарга пасайиб кетган. Бироқ айнан хусусий тадбиркорликка рухсат берган Горбачёв бўлади. Кооперативлар қайта қуриш йилларида ривож топди.

    Горбачёв даврининг энг катта ютуқларидан бири сўз эркинлиги халққа қайтарилиши, диссидентларни таъқиб этиш тўхтатилиши, қатағон қурбонлари реабилитация этилишидир. КПССга қарши митинглар одатий ҳолга айланди. Горбачёвнинг ўзи ҳам совет матбуотида қаттиқ танқидларга тутила бошланди. Машҳур совет диссиденти, физик олим Андрей Сахаров сургундан қайтарилди. Аввал сайловларда бир номзод қатнашарди, Горбачёвга келиб депутатлар ҳақиқий рақобатда танланадиган бўлди. Бу халқ депутатлари орасида партхизматчилар камайишига олиб келди, уларнинг орасига диний ходимлар ҳам кириб келди.

    Совет матбуоти қаторида Ўзбекистон матбуоти ҳам Горбачёв даврида шиддат билан ривожланди, мамлакатдаги долзарб муаммоларни танқид ва таҳлил этиш имкони туғилди. Ўнлаб журналистлар, ёзувчи ва шоирлар ижодида фаол фуқаролик позицияси кузатилди, журналистика дадиллашди, бу эса фуқаролик жамияти шаклланишини тезлаштирди. Мамлакат зиёлилари тарихий илдизлардан озиқланиш заруратини тушуна борди, Ислом динига қизиқиш ортди. Ўзбекистон мустақиллигини кун тартибига қўйганлар Горбачёв эркинлик даврида етишиб чиққан ўзбек зиёлилари эканлигини таъкидлаш жоиз.

    Горбачёв 1991 йилнинг охиригача мамлакат раҳбарлигида қолди. Бу вақтда Совет иттифоқи тарқалиб кетган эди. У телевидение орқали халққа мурожаат қилиб стратегик ядро қуроли бошқарувини Елсинга бераётганини билдирди. Истеъфога чиққач, Горбачёв-Фонд тадқиқотлар жамғармаси ва Халқаро яшил хоч экологик ташкилотини тузиб уларга президентлик қилди. Пенсияда унга тўсқинлик қилишаётгани, оиласини махсус хизматлар назоратда тутиши ва телефонини эшитишларидан шикоят қилди. 2008 йилда Познерга берган интервьюсида Совет Иттифоқини сақлаб қолиш мумкин бўлганлигини айтиб афсусланди.

    Горбачёвнинг Путинга муносабати ўзгариб турган. Даставвал уни қўллаган, аммо кейинчалик авторитар услуби ва коррупция ортганини танқид қилган. Қрим масаласида эса Россия позициясида турди ва Қримнинг Россияга қўшиб олинишини қутлади.

    Горбачёвга замондошларининг муносабати турлича қутбдадир. Уни ёқтирадиганлар Ғарбда кўпроқ, ҳозирги Россияда кўпчилик уни хушламайди. Собиқ СССР тарафдорлари эса уни буюк империяни тарқатиб юборган бош айбдор деб ҳисоблайди. Бунга хитойлик тадқиқотчилар ҳам қўшилади. Аммо 90 йилларнинг ўрталарида таҳлилчилар СССР тарқалиб кетишига Брежневнинг ислоҳотсиз турғунлик даври ҳам сабаб эканлигини аниқлаган.

    Ўзбекистонликларнинг ҳам Михаил Сергеевич Горбачёвга муносабати турли хилдадир. Юқорида таъкидлаганимиздек, қайта қуриш даврини иқтисодий қийинчиликлар билан хотирлайдиганлар оз эмас. Собиқ иттифоққа симпатияси борлар эса уни қарийб «чет эл агенти»дек кўради. Аммо Горбачёвдан бошқаси бўлганида Ўзбекистон мустақиллиги амалга ошишини тасаввур этиш қийин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    12.03.2021, 11:10   Изоҳ (0)   26812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МДҲдаги энг оммабоп вакциналар, Британияда аниқланган яна янги штамм, Хитой вакцинаси билан эмланадиган Олимпиада иштирокчилари. Коронахабарлар

    12.03.2021, 10:25

    Дания, Норвегия, Исландия ва Италия AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бунга тромблар пайдо бўлиши ҳолатлари сабаб бўлди

    12.03.2021, 09:42

    Мьянма собиқ етакчиси Аун Сан Су Чжи 600 минг доллар ва олтинларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

    12.03.2021, 08:00

    Сергей Скрипалнинг «Новичок» заҳаридан тозаланган уйи сотувга қўйилади

    12.03.2021, 06:06

    Фукусима АЭСдаги авариядан кейин 10 йил ўтди. Фалокат зонаси ҳозир қандай ҳолатда? (фото)

    11.03.2021, 23:59

    Чернобилдан кейинги энг даҳшатли ядровий фалокат. Фукусима фожиаси — суратларда

    11.03.2021, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Киносаёҳат: Голливуднинг машҳур фильм ва сериаллари суратга олинган локациялар

    Кино | 27 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.