• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит 60 ёшли ҳайдовчининг Matiz’ини «запчаст»га сотиш учун унга 42 марта пичоқ уриб ўлдирди

    Қуйи Чирчиқда 60 ёшли ҳайдовчининг танасига 42 марта пичоқ уриб, унинг Matiz’ини қисмларга бўлиб, сотиб юборган йигитларга ҳукм ўқилди. Ҳайдовчи кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувига асосланиб «Халқ сўзи Online» хабар қилинди.

    Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга 2020 йил 17 март куни «Бирлик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа—Оққўрғон—Янгийўл автомагистрал йўли четидаги дала майдонида ёши, тахминан, 60 ларда бўлган номаълум эркак кишининг мурдаси ётгани ҳақида хабар келиб тушади. Шундан сўнг тезкор тергов гуруҳи тузилиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Маълум қилинишича, суд тиббий-экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг танасида 42 та жароҳат изи топилган ва у кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган.

    Шу куннинг ўзида Тошкент вилоят прокуратураси ходимлари мурданинг шахсини аниқлаган. Марҳум ўзининг Matiz автомашинасида киракашлик қилувчи, 1960 йилда Оққўрғон туманида туғилган Д.Х. бўлиб чиққан.

    «Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида 1999 йилда туғилган Ж.М. ўзининг жиноий шериги С.Ҳ. билан фуқароларнинг автомашинасини талончилик, босқинчилик йўли билан эгаллаб, қисмларга бўлиб сотиш орқали бойлик орттиришни ўзига мақсад қилиб олган», — дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Азимжон Йўлдошев.

    Жиноят тафсилотларига кўра, 1999 йили Чиноз туманида туғилган Ж.М. 2020 йилнинг 16 март кунидан 17 март кунига ўтар кечаси Тошкент—Дўстобод автомагистрал йўлига чиқиб, Д.Х. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинани тўхтатиб, йўловчи сифатида ўтиради ва Янгийўл туманигача боришини айтади. Автомашинада бўлган қолган йўловчилар тушиб қолгач, Ж.М. ўзида олиб юрган пичоғи билан ҳайдовчига ҳужум қилади. У марҳумга жами 42 маротаба кесувчи-санчувчи жароҳат етказган ва автомашинани шериги С.Ҳ.нинг уйига олиб борган.

    Фото: «Ўзбекистон» телеканали

    Фото: «Ўзбекистон» телеканали

    С.Ҳ. машинани эҳтиёт қисмларига ажратиш учун қариндоши М.У.ни ёрдамга чақиради ва далиллар йўқ қилинади.

    «Айбланувчилар Ж.М., С.Ҳ. ва М.У.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг (қасддан одам ўлдириш) тегишли бандлари ҳамда Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, айблари дастлабки тергов жараёнларида ўз тасдиғини топди ва судга юборилди», — дейди Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Абдураҳмон Ҳожиев.

    Фото: «Ўзбекистон» телеканали

    Фото: «Ўзбекистон» телеканали

    Жиноятчилар машинанинг айрим эҳтиёт қисмларини Сергели машина бозорига олиб чиқиб, сотиб юборган.

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2020 йил 7 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ж.М. 18 йил, С.Ҳ. 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, М.У.га эса 4 йил 6 ойга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

    Бундан аввал Тошкентда қайнонасига тан жароҳати етказиб, қайнотасига пичоқ урган эркак 5 йилга қамалгани, Самарқандда турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирган шахс 9 йилга қамалгани ҳамда Самарқандда тўрт йигит уларнинг аёл қариндошига бирга бўлишни таклиф қилган эркакни ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

    10.03.2021, 22:48   Изоҳ (0)   42014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг дастлабки партияси 20 мартга қадар келтирилиши кутилмоқда

    10.03.2021, 22:10

    Ўзбекистонда патронаж хизматининг янги модели жорий этилади

    10.03.2021, 21:59

    Самарқандда 2020 йил қурилиш соҳасида 2385 та қонунбузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди

    10.03.2021, 21:40

    Абдулазиз Комилов Покистон бош вазири Имрон Хон ва ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди

    10.03.2021, 21:23

    Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра зиёратларига рухсат берилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    10.03.2021, 21:10

    Тошкентда қайнанасига тан жароҳати етказиб, қайнатасига пичоқ урган эркак 5 йилга қамалди

    10.03.2021, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото) 

    Авто | 8 август, 12:43

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.