• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда патронаж хизматининг янги модели жорий этилади

    БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига патронаж (уйга ташриф буюриш)нинг универсал-прогрессив модели бўйича 50 минг нусхада қўлланма ва китобчаларни топширди.

    Фото: ЮНИСЕФ

    Фото: ЮНИСЕФ

    ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилишича, ушбу нашрлар ҳомиладор ва яқинда фарзанд кўрган аёллар, шунингдек, беш ёшгача бўлган болаларга хизмат кўрсатадиган ҳамда аҳоли вакцинация, ҳомиладорлар саломатлиги назорати, касалликларни даволаш учун мурожаат қиладиган асосий хизматлар кўрсатиладиган бирламчи тиббиёт-санитария муассасалари фаолиятини янада яхшилашга қаратилган.

    Ушбу материаллар болаларнинг эрта ёшдаги ривожланиши, озиқланиш ва руҳий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича илмий далилларга асосланган халқаро тавсиялар ва стандартлар асосида ишлаб чиқилган. Улар патронаж ҳамшираларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишда йўриқнома бўлиб хизмат қилади.

    Тадқиқот натижалари патронаж дастурлари ота-оналик кўникмаларига ижобий таъсир кўрсатиши, ота-оналар ва фарзандларнинг саломатлиги ҳамда фаровонлигини яхшилашини кўрсатган.

    «Интеграциялашган оилавий хизматлар тўплами трансформацион модель бўлиб, оилага кўрсатиладиган хизматларни тақдим этиш бўйича катта салоҳиятга эга. Соғлиқни сақлаш тизими шаҳар ва қишлоқ жойларида, шу жумладан, олис ҳудудларда оилалар, ҳомиладор аёллар ва ёш болалар билан мулоқот қилиш учун катта имкониятларга эга» — деган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода.

    «Патронаж дастурлари индивидуал ёрдамни таъминлашда, муҳтож оилаларга ва жамоаларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатишда, ота-оналар ва парваришловчиларни қўллаб-қувватлашда, ҳамда уларнинг ёш болалари учун энг яхши шароитларни яратишда ҳал қилувчи ва муҳим аҳамиятга эга»,— деб таъкидлаган у.

    «Патронаж хизматининг янги модели нафақат касаллик ва тиббий муаммоларни аниқлашга, балки тиббий-ижтимоий, маърифий ва бошқа соғлиқни сақлаш тадбирлари тўпламини сифатли амалга оширишга ҳам эътиборни қаратади», — деган ҳамширалик иши бўйича бош мутахассис Рихси Солихўжаева.

    Хабарда айтилишича, йўриқнома ва китобчаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш универсал-прогрессив патронаж моделини амалга оширишдаги биринчи қадамдир. ЮНИСЕФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришни режалаштирган. Ҳозир патронаж ҳамшираларни янги методикага ўргатадиган тренерлар гуруҳи тайёрланмоқда.

    Янги модель ҳамшираларнинг диплом олди ўқиш ва малака ошириш тизимига киритилади. Барча саъй-ҳаракатлар натижасида тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, ёрдам ва ғамхўрликка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш мумкин бўлади.

    Аввалроқ ЮНИСЕФ Ўзбекистонга ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш учун ускуналар совға қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: ЮНИСЕФ Ўзбекистонда қизларнинг таълим олишига инвестиция киритишга чақирди

    10.03.2021, 21:59   Изоҳ (0)   28462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 2020 йил қурилиш соҳасида 2385 та қонунбузилишига йўл қўйилгани маълум бўлди

    10.03.2021, 21:40

    Абдулазиз Комилов Покистон бош вазири Имрон Хон ва ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди

    10.03.2021, 21:23

    Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра зиёратларига рухсат берилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    10.03.2021, 21:10

    Тошкентда қайнанасига тан жароҳати етказиб, қайнатасига пичоқ урган эркак 5 йилга қамалди

    10.03.2021, 20:59

    Андижонда сохта ПЗР-тестларни тайёрлаб сотиш билан шуғулланган шахслар ушланди

    10.03.2021, 20:11

    Жиззахда дарахтларнинг кесилганини яшириш учун пора талаб қилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходими ушланди

    10.03.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.