• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбари Фермерлар кенгаши раиси ўринбосарини Президентни алдаётганликда айблади

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг катта мажлислар залида 9 март, сешанба куни аёллар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, тадбирда комиссия аъзоси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимовнинг кенгаш томонидан аёллар муаммоларини ҳал қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан икки ойлик ҳисоботи эшитилди.

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов

    Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимов
    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    «Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқларга асосан, Кенгашимиз «аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг 15 минг 665 нафарининг бандлигини таъминлаши керак эди. Биз шундан 7 минг 571 нафарига ўз хонадонида бир ва икки сотихли иссиқхона қуриб беришимиз белгиланган. 7 минг 176 нафарига парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш орқали, 918 нафар аёлнинг бандлиги томорқа хизмат корхоналари ва кластерларни ташкил этиш орқали таъминланиши керак эди.

    Кенгашимиз томонидан ушбу ишлар учун 75 миллиард сўм маблағ ажратилган. Лекин жорий йилнинг январь—февраль ойларида режамиз 1 минг 780 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўлса-да, бунинг учун 6 миллиард сўм маблағ ажратишимиз керак эди. Биз 1 минг 836 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаб, жамғармамиздан 7,3 миллиард сўм маблағ ажратдик.

    Аммо айрим вилоятларимиз ўша маблағдан тўғри фойдаланмади. Бу масала бўйича Сирдарё, Навоий, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг кенгаш раислари жуда қаттиқ огоҳлантирилди. Агар улар март—апрель ойлари режаларини ҳам худди шундай бажарадиган бўлса, уларнинг ишда қолиш ёки қолмаслиги бўйича сизларга таклифларимизни берамиз», — деди кенгаш раиси ўринбосари.

    Шунингдек, у бу борада март—апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

    Президент маслаҳатчиси Рустам Қосимов томорқадан фойдаланиш бўйича Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги кўплаб туманларнинг кўрсаткичлари пастлигини танқид қиларкан, «Бу миллиардларингиз мени қизиқтирмайди, бу сизнинг ички ишингиз», — деди.

    Бундан ташқари, Қосимов масъулларга чора кўриш, экин экиш мавсуми ўтиб кетмагунча режадаги вазифаларни бажариш, «аёллар дафтари»га киритилган аёллар муаммоларини ҳал қилиб, улар сонини мунтазам ўрганиш, муҳтож хотин-қизларни ўз вақтида рўйхатга киритиш кераклигини қайд этди.

    Фото: «Дарё»

    Абдушокир Раҳимов келгусида қаттиқ ишлашга, камчиликларни тузатишга ваъда берди.

    «Сиз бизга ваъда берманг, бизга масала кўтаринг. Эплолмаяпман, икки ойдан бери қўлимдан келмади, денг. Биздан ёрдам сўранг. Масалани кўтаринг. Биз бир томонлама ўйлаётганимиз йўқ. Нега шу пайтгача индамай ўтирибсиз селектор бўлишини пойлаб? Комиссияга мурожаат қилинг. Қаердадир масала кўрдикми, йиғилиш ўтказмаймиз бошқа. Йиғилишни секторлар, туманлар бўйича ўтказамиз, онлайн ишлаймиз», — деди Президент маслаҳатчиси.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Абдушокир Раҳимовни Президентни алдаётганликда айблади.

    «Менга қаранг, туринг ўрнингиздан. Танзила Камоловна, биз бу одам билан уч ойдан бери ишлаяпмиз, масала ҳал бўлмаса керак. Ҳайитов келсин (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси - таҳр.), бу одам масаласини ҳал қилиш керак.

    Ҳозир Вазирлар Маҳкамасига ҳам чиқамиз, сиз чиқиб кетаверинг бу ердан, сиз ишламайсиз бошқа. Сиз битта мени эмас, Танзила Камаловнани эмас, Президентни алдаяпсиз. Сизларнинг гапингизга ишониб, Президентга кеча ҳам, ўтган куни ҳам ахборот бердим. Бугун ҳам администрация раҳбарига ҳаммамиз ҳисобот бердик. Нима қиласизлар бизни алдаб? Ундан кўра, ҳал бўлмаётган масалалар бўйича ёрдам сўранглар. Уч ойдан бери сизга яхши гапиряпмиз», — деди Қудратилла Рафиқов.

    Шундан сўнг тадбирни ёритиш учун келган ОАВ вакилларидан йиғилишни тарк этиш сўралди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йил якунигача оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган 1000 нафар аёл ижтимоий ижара асосида уй-жой билан таъминланади
    • Шавкат Мирзиёев: «Паст даромадли аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос»
    • «Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди» – Шавкат Мирзиёев

    09.03.2021, 19:39   Изоҳ (0)   33591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳкумларнинг омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин

    09.03.2021, 18:59

    ЮНИСЕФ Ўзбекистонда қизларнинг таълим олишига инвестиция киритишга чақирди

    09.03.2021, 18:12

    Бир кунда 500 га яқин ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

    09.03.2021, 17:47

    Бухорода тадбиркорга қурол ўқталиб, ундан 70 минг доллар талаб қилган спортчилар қўлга олинди

    09.03.2021, 17:11

    Тошкентда 10 ёшли боланинг номусига тегишга урингани айтилган такси ҳайдовчиси ушланди

    09.03.2021, 16:46

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    09.03.2021, 16:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Диёра Келдиёрова, сув тубига шўнғиган Юлдуз Усмонова, Мурод Йўлдошев билан муносабатига ойдинлик киритган Манзура

    Маданият | 15 июл, 10:51

    Судандаги рейдда 300 га яқин одам ўлдирилди

    Дунё | 15 июл, 10:44

    Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади

    Дунё | 15 июл, 10:21

    “Ўзгидромет” 4 кун жуда иссиқ ҳаво бўлишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 15 июл, 10:08

    “Барселона” Луис Диас трансфери бўйича “Ливерпуль”дан чегирма кутмоқда

    Спорт | 15 июл, 10:06

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.