«Челси» Англия Премьер Лигасининг 27-турида кечган 8 март кунги ўйинда «Эвертон»ни мағлубиятга учратди (2:0).
«Челси» Томас Тухель қўл остига ўтганидан кейин АПЛ доирасидаги кетма-кет бешта уй ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.
«Челси» аввалроқ «Вулверҳэмптон» (0:0), «Бёрнли» (2:0), «Ньюкасл» (2:0) ва «Манчестер Юнайтед»га (0:0) қарши учрашувларда қуруқ ўйин ўтказганди.
Шунингдек, «Челси» барча мусобақалар доирасида кетма-кет тўрт ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказмади.
«Челси» Тухель қўл остида жами 11 та ўйин ўтказди. «Кўклар» мазкур учрашувларнинг 8 тасини ғалаба билан якунлаган бўлса, 3 та баҳсда дуранг қайд этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)