Футбол бўйича Италия А Серияси 26-турининг сўнгги ўйини Милан шаҳрида 8 март, душанба куни ўтказилди.
Унда мезбон «Интер» Бергамонинг «Аталанта»сини қабул қилди. Ўйин тақдирини 54-дақиқада Милан Шкриньяр томонидан урилган гол ҳал этди.
«Интер» мазкур ғалабадан сўнг очколари сонини 62 тага етказиб, А Серия мусобақа жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди. Антонио Конте шогирдлари иккинчи ўриндаги «Милан»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Аталанта» эса ортда қолган 26 та турда 49 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 5-ўрнини банд этиб турибди.
Мусобақа жадвали ҳозир қуйидагича ҳолатда:
А Серия26-тур баҳси8 март, душанба
«Интер»—«Аталанта» 1:0Гол: 1:0 – 54 Шкриньяр.
«Интер»: Ҳанданович, де Врей, Бастони, Шкриньяр, Ҳакими (ДъАмброзио, 85), Брозович (Гальярдини, 77), Перишич (Дармиан, 85), Видаль (Эриксен, 53), Барелла, Лукаку, Мартинес (Санчес, 77).
«Аталанта»: Спортелло, Меле, Ромеро, Толои, Гозенс, де Рон, Пессина (Миранчук, 73), Малиновский (Иличич, 46), Фройлер (Пашалич, 81), Гимшити (Паломино, 81), Сапата (Муриэль, 70).Огоҳлантириш: Ромеро (59).
Изоҳ (0)