«Вильярреал» клубининг собиқ футболчиси Франко Акоста Уругвайда ўлик ҳолда топилди.
«Вильярреал» матбуот хизмати футболчининг ўлимини тасдиқлади ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ 25 ёшли футболчи дарёни кесиб ўтишга уринган вақтида чўкиб кетгани маълум бўлганди. 6 март куни футболчи акаси билан Канелонес департаментида жойлашган дарёни кечиб ўтиш вақтида бедарак йўқолган ва Франконинг акаси дарҳол полицияга мурожаат қилган.
Полиция денгиз пиёдалари ёрдамида қидирув ишларини олиб борган. 8 март куни Акостанинг мурдаси уни сўнгги бор кўришган жойдан узоқ бўлмаган жойдан топилган.
Акоста Уругвай ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари билан кўпчиликка таниш. Футболчи 2015—2020 йиллар мобайнида «Вильярреал» тизимида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Уругвайнинг «Атенас» клуби эди.
Мавзуга доир: «Ливерпуль» дарвозабони Алиссоннинг отаси сувга чўкиб, ҳалок бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)