«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига 26-тури доирасида 7 март куни кечган «Атлетико»га қарши ўйинда (1:1) иштирок этди ва жамоасининг голига муаллифлик қилди.
Бу франциялик футболчи учун «Реал» сафида чемпионатдаги 371-ўйин бўлди. Бензема Primeрада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича Испаниядан бўлмаган футболчилар орасида клуб рекордини ўрнатди. Бунга қадар энг яхши натижа Роберто Карлосга (370 ўйин) тегишли эди.
Аввалроқ Бензема «Реал» сафидаги умумий ўйинлар сони бўйича ҳам легионер футболчилар орасида рекорд ўрнатган ва унда ҳам Карлосни ортда қолдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Карим 14 февраль куни олган жароҳатидан кейин биринчи марта майдонга тушди ва Мадрид дербисида тўлиқ ҳаракат қилди.
Франциялик форвард 2009 йилдан буён «Реал»да тўп суриб келади. У Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 22 ўйин ўтказиб, 13 гол ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)