Глазгонинг «Рейнжерс» клуби Шотландия чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.
Иккинчи ўринда кетаётган «Селтик» «Данди»га қарши ўйинда (0:0) очко йўқотди ва чемпионлик учун эҳтимолий имкониятларни йўққа чиқарди.
Стивен Жеррард қўл остидаги жамоа 2020/21 йилги мавсумда 32-турга қадар бирор марта ҳам ютқазмади (28 ғалаба, 4 дуранг, тўплар нисбати — 77:9) ва 88 очко тўплади. «Селтик»да 68 очко мавжуд.
«Рейнжерс» 2010/11 йилги мавсумдан бери биринчи марта чемпионликни қўлга киритди. Бу рекордчи Глазго клуби учун 55-чемпионлик бўлди. Бу борада кейинги ўринда «Селтик» (51 та соврин) бормоқда.
«Ливерпуль» собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард 2018 йилдан буён «Рейнжерс»ни бошқариб келади. Бу унинг учун мураббийлик фаолиятидаги илк совринга айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)