• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистонда Пашинянга қарши намойишлардан кейин полиция президент қароргоҳини қатъий қўриқлов остига олди

    Ереванда полиция Арманистон президенти Армен Саркисяннинг қароргоҳини қатъий қўриқлов остига олди, деб хабар беради «РБК». Полициячилар давлат раҳбари қароргоҳини ўраб турган тўсиқ бўйлаб саф тортди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    6 март, шанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинянга қарши бўлганлар яна норозилик акциясини уюштирди: улар Ереван марказига чиқиб, бош вазирнинг истеъфосини талаб қилди. Намойишчилар президент қароргоҳи яқинидаги Баграмян шоҳкўчасида жойлашган Арманистон парламенти биноси ёнида тўпланди ва шаҳар бўйлаб юриш қилди.

    Шунингдек, фахрийлар, истеъфодаги ҳарбий хизматчилар ҳамда Арманистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Оник Гаспарян қўли остида ишлаган собиқ ходимлар уни қўллаб-қувватлаган ҳолда Республика Мудофаа вазирлиги биноси ёнида акция ўтказди. Мингга яқин одам тўпланиб, армия ва Гаспарянни олқишлади ҳамда Никол Пашинян ҳукуматига қарши чиқди.

    23 февраль куни Арманистон бош вазири 1in.аm каналига берган интервьюсида 2020 йилнинг кузида Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида Ереван қўллаган «Искандер» ракеталари «портламаган ёки 10 фоиз қисмигина портлаган»ини айтган. Yerevan Today нашри журналистлари Арманистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряндан ушбу баёнотга изоҳ беришни сўраганида, у узоқ кулган ва «бўлиши мумкин эмас» деб жавоб берган. Шундан кейин у Никол Пашиняннинг таклифига биноан ишдан бўшатилган.

    Бу воқеадан кейин Арманистон Қуролли Кучлари бош штаби мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва ҳукуматнинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилди. Баёнотга имзо чеккан 40 нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчининг фикрича, Хачатрян «юзаки ўйланган ва асоссиз сабабларга кўра» ишдан бўшатилган.

    Никол Пашинян ҳарбийларнинг баёнотига жавобан Facebook орқали мазкур баёнотни «ҳарбий тўнтаришга уриниш» деб ҳисоблаётганини маълум қилди ва ўз тарафдорларини намойишга чиқишга чақирди. Пашинян, шунингдек, ҳарбийлар баёнотига имзо чеккан Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам лавозимидан озод қилганини айтди.

    Аммо Арманистон президенти Армен Саркисян бош вазир Никол Пашиняннинг Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ишдан бўшатиш ҳақидаги таклифини имзолашдан бош тортди. Бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини президент аппарати ўрганиб чиққан ҳамда ҳуқуқшунослар ва экспертлар билан батафсил муҳокама қилинган. Улар ташаббус «бутунлай Конституцияга зид» деган хулосага келган.

    Шундан кейин Никол Пашинян президент Армен Саркисянга Бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш ҳақидаги арзномани қайтадан юборганини маълум қилди.

    2020 йил 10 ноябрь куни Тоғли Қорабоғ бўйича битим имзолангани, унга кўра Арманистон бир қатор ҳудудларни Озарбайжонга топширгани ҳақида хабар берилган эди. Мухолифат Пашиняндан «хоинлик» шартномасини имзолагани сабабли истеъфога чиқишни талаб қилди. Шундан сўнг бош вазир истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Ўшандан буён мамлакатда бош вазирга қарши намойишлар давом этиб келмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди
    • Арманистон президенти мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбарининг истеъфосини маъқуллашни икки марта рад этди
    • Арманистон бош вазири мамлакат бошқарувнинг ярим президентлик шаклига қайтиши мумкинлигини маълум қилди

    07.03.2021, 12:17   Изоҳ (0)   14552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирусга қарши эмланган Далай-лама, аёллар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатган пандемия, Австрия ҳамда Германиядаги намойишлар ва бошқа коронахабарлар

    07.03.2021, 11:16

    Perseverance марсоходи биринчи марта Марс юзасида «сайр қилди»

    07.03.2021, 09:56

    Хакерлар Microsoft дастуридаги заифлик туфайли АҚШ, Европа ва Осиёда минглаб ташкилотларга ҳужум уюштирди

    07.03.2021, 08:34

    Эквадор ички ишлар вазири истеъфога чиққанини эълон қилди, у ишдан кетишига сабаблардан бири сифатида коронавирусга чалинганини келтирди

    06.03.2021, 16:47

    ЖССТ дунёдаги COVID-19’га қарши эмлашга бўлган ишончсизликдан хавотирда

    06.03.2021, 14:30

    Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди

    06.03.2021, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.