• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирусга қарши эмланган Далай-лама, аёллар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатган пандемия, Австрия ҳамда Германиядаги намойишлар ва бошқа коронахабарлар

    «Дарё» коронадайжестида ўтган бир кеча-кундуз ичида дунёда юз берган коронавирус билан боғлиқ воқеалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Далай-лама XIV Ҳиндистонда коронавирусга қарши эмланмоқда

    Далай-лама XIV Ҳиндистонда коронавирусга қарши эмланмоқда
    YouTube’дан кадр

    Коронавирусга қарши эмланган дунё етакчилари

    Венесуэла президенти Николас Мадуро Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди. У рафиқаси Силия Флорес билан дорининг биринчи дозасини қабул қилди. Мадуронинг сўзларига кўра, Венесуэладаги тиббий ходимларнинг катта қисми «Спутник V» билан эмланиб бўлган. Мамлакатда Россия вакцинасини қўллаган ҳолда эмлаш кампанияси 19 февралда бошланган, Мадуро вакцина етказиб берилгани учун Владимир Путинга миннатдорлик билдирган эди. Венесуэла президенти вакцина мамлакатнинг бутун аҳолиси учун бепул тақдим этилишига ваъда берган, 2021 йилнинг илк 90 куни ичида 10 миллион киши эмланишини маълум қилган эди.

    Шунингдек, Тибет халқининг диний етакчиси Далай-лама XIV ҳам Ҳиндистоннинг Дхарамсала шаҳрида коронавирусга қарши эмланди. У айнан қандай вакцина қабул қилгани номаълум. Ҳиндистонда иккита вакцина — Оксфорднинг Covishield вакцинасининг ҳиндча варианти ҳамда Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқилган Covaxin маъқулланган.

    Пандемия ва карантиннинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётга таъсири

    Еврокомиссия 8 март—Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида коронавирус пандемияси аёллар ҳуқуқларига салбий таъсир ўтказганини маълум қилди. Пандемия аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгсизликни кучайтирган. Хусусан, Еврокомиссия аниқлашича, пандемияда ишлаган соғлиқни сақлаш ходимларининг кўпчилигини аёллар ташкил қилган, аммо вирус тарқалишига қарши курашиш борасида барча асосий қарорларни эркаклар қабул қилган. Масалан, 87 та мамлакатда, шу жумладан, Евроиттифоққа аъзо 17 та давлатда COVID-19 бўйича мақсадли гуруҳларнинг 85,2 фоизини эркаклар бошқарган. Бундан ташқари, Евроиттифоққа аъзо мамлакатларда уйда аёлларга нисбатан зўравонлик авж олган. Чунончи, Францияда локдауннинг биринчи ҳафтасида уйдаги зўравонлик ҳолатлари 32 фоизга, Литвада илк уч ҳафта ичида — 20 фоизга ўсган.

    Австрия ва Германияда карантинга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Фуқаролар Европада коронавируснинг учинчи тўлқини фонида ҳукуматлар томонидан кучайтирилган карантин чоралари сусайтирилишини талаб қилди. 6 март, шанба куни Вена марказига йиғилган бир неча юзлаб одамлар карантин чоралари юмшатилиши билан бирга, канцлер Себастьян Курснинг истеъфога чиқишини ҳам талаб қилди. Полиция намойишчиларга қаршилик кўрсатмади. Айни вақтда эса COVID-19’га қарши кураш бўйича ҳукумат сиёсати тарафдорлари бўлган 200 га яқин одам Венада веломарафон уюштирди. Шу куни Германиянинг Саксония ва Саксония-Анхальт федерал штатларида ҳам карантин чекловларига қарши оммавий акциялар уюштирилди. Хусусан, 350 га яқин ҳайдовчи автомарафонлар ташкил қилди. Акция иштирокчилари ўз автомобилларига коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини танқид қилувчи шиорларни ҳам осиб олди.

    Финляндияда эса коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиши оқибатида муниципал сайловлар апрелдан июнга кўчирилди. Мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бир кеча-кундузда 648 тага кўпайиб, 61 552 тага етди. Жами 767 киши вафот этган. Шунингдек, мамлакатда коронавируснинг янги штаммларини юқтириш ҳолатлари 1295 тани ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Россияда COVID-19’га қарши курашган 200 дан ортиқ тиббиёт ходими тақдирланди. Владимир Путин коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимларини «Пирогов» ордени ва «Қрим Луқоси» медаллари билан тақдирлади. Ушбу орден ва медал 2020 йилнинг июлида таъсис этилган. Бундан ташқари, COVID-19’га чалинганлар билан ишлаган барча россиялик тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар ҳам белгиланган. 2020 йилда 1,5 миллиондан ортиқ ходимлар шундай тўловларни олиши керак эди. Федерал бюджет бунинг учун 230 миллиард рублдан ортиқ (3 миллиард доллардан зиёд) маблағ сарфлади. Баъзи ҳудудларда шифокорлар белгиланган тўловларни қўлга киритиш учун прокуратурага мурожаат қилишига ҳам тўғри келган.

    АҚШда олимлар Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналарининг битта дозаси COVID-19’дан ҳимоя қилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Бир қатор америкалик сиёсатчиларнинг вакцинация жараёнини тезлаштириш учун COVID-вакцинанинг биттадан дозасини киритиш таклифига жавобан, АҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги қошидаги Биологик тадқиқотлар маркази директори Питер Маркс бир марта эмлаш одамни вирусдан узоқ вақт ҳимоя қилиши ҳақида далиллар йўқлигини айтди. Таъкидланишича, Moderna вакцинасининг иккинчи дозасини биринчисидан кейин тўрт ҳафта ўтиб, Pfizer/BioNTech билан боғлиқ вазиятда эса уч ҳафта ўтиб қабул қилиш керак.

    Мавзуга доир: Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мэр, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа коронахабарлар

    07.03.2021, 11:16   Изоҳ (0)   16054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Perseverance марсоходи биринчи марта Марс юзасида «сайр қилди»

    07.03.2021, 09:56

    Хакерлар Microsoft дастуридаги заифлик туфайли АҚШ, Европа ва Осиёда минглаб ташкилотларга ҳужум уюштирди

    07.03.2021, 08:34

    Эквадор ички ишлар вазири истеъфога чиққанини эълон қилди, у ишдан кетишига сабаблардан бири сифатида коронавирусга чалинганини келтирди

    06.03.2021, 16:47

    ЖССТ дунёдаги COVID-19’га қарши эмлашга бўлган ишончсизликдан хавотирда

    06.03.2021, 14:30

    Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди

    06.03.2021, 13:30

    Байден Эронга қарши антитеррор санкциялар муддатини бир йилга узайтиради

    06.03.2021, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди  

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.