«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси февраль ойи якунларига кўра Ла Лиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
33 ёшли аргентиналик футболчи февраль ойида еттита ўйин ўтказиб, 5 гол ва иккита голли узатма амалга оширди. Месси Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида умумий миқдорда 19 та гол урди.
Ушбу соврин учун шунингдек, Александр Исак («Реал Сосьедад»), Яссин Буну («Севилья»), Тибо Куртуа («Реал»), Алекс Беренгер («Атлетик Б»), Набиль Фекир («Бетис») ва Хосе Луис Моралес («Валенсия») каби футболчилар даъвогар бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)