«Барселона» жамоаси Ла Лига 26-тури доирасида 6 март, шанба куни «Осасуна»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 7 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Каталонлар устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 21 нафар футболчи ўрин олган.
Учрашувни жароҳат сабаб Херард Пике, Роналд Араухо, Серхи Роберто, Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо каби футболчилар ўтказиб юборади.
Қайдномадан жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Иняки Пеня;
Ҳимоячилар: Самюуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса, Илайш Мориба;
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Йонг, Миралем Пьянич, Педри Гонсалес, Рикард Пуч, Матеус Фернандес;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Мартин Брэйтуэйт, Францишку Тринкау.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)