• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британия қироллик оиласининг хизматчилари шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни тазйиқ ўтказиш ва таҳқирлашда айблади

    The Times газетаси шаҳзода Гаррининг рафиқаси герцогиня Меган Маркл томонидан Кенсингтон саройи хизматчиларига нисбатан тазйиқ ва таҳқирлашлар ҳақида ҳикоя қилди. Унга жавобан Маркл бундай «ҳужум» дан «хафа бўлганини» маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Меган Маркл

    Меган Маркл
    Фото: сплетник

    The Times’нинг навбатдаги сонида шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг собиқ матбуот котиби Жейсон Кнауфнинг электрон хатидан парчалар нашр этилди. 2018 йил октябрь ойида ёзилган мактубда герцогиня икки ходимни ҳайдаб юборгани ва яна бир хизматчига нисбатан «ишончни поймол қилгани» ҳақида шикоят қилинган. The Times газетасининг манбасига кўра, гўёки шаҳзода Гарри Кнауфдан ушбу маълумотни тарқатмасликни илтимос қилган.

    Мактуб Гаррининг акаси, шаҳзода Уильямнинг ўша пайтдаги котиби Симон Кейсга юборилган (Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Мидлтон Кенсингтон саройида илгари шаҳзода Гарри ва Меган Маркл билан бирга яшаган). Унда қайд этилишича, сарой ходимларини ёллаш бўйича масъул бўлган Саманта Каррутерс «вазият жуда жиддий» эканини тасдиқлаган. Кнауф хатда  «Мен буларнинг ҳаммаси шу ҳолича қолишидан хавотирдаман», деб ёзган.

    The Times манбалари, шунингдек,  Меган Маркл баъзи хизматчиларни тазйиқ остига олгани ва уларнинг баъзиларини ҳатто йиғлатганини таъкидлади. Нашр суҳбатлашган хизматчилардан бири герцогиня уни бир неча бор камситганини айтган.

    The Times нашри манбалари ушбу ҳолат ўрганилмагани ва шу пайтгача хизматчиларни қирол оиласи аъзоси томонидан бўладиган эҳтимолий тазйиқлардан ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрилмаганига хавотир билдирди. Улар Меган ва Гаррининг америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан интервьюси намойиш этилишидан олдин безорилик ҳақида оммага маълум қилишга қарор қилгани, чунки жамоатчилик бошқа нуқтаи назарни ҳам билиши кераклигини айтди. Интервью 7 март куни CBS телеканалида намойиш этилади.

    Сассекс герцоги ва герцогинясининг расмий вакили Меганнинг «атай уюштирилган бўҳтонлар қурбони» бўлганини айтди. Герцогиня ўз вакили орқали, айниқса, ўзининг қачонлардир «тазйиққа учрагани» ва шундай вазиятга тушган одамларни қўллаб-қувватлашини ҳисобга олиб, унга қилинган «ҳужум»дан хафалигини билдирди   «У бутун дунёда меҳр-оқибат ҳиссини тарбиялаш бўйича ишларини давом эттиришга қатъий қарор қилган ва доим яхшилик қилишнинг намунаси бўлишга интилади», — дея қўшимча қилди вакил.

    Ўз навбатида, эр-хотин шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг адвокатлари The Times газетасини жуфтликнинг Опра Уинфри билан интервьюси олдидан «бутунлай ёлғон маълумотни тарқатишда Букингем саройидан фойдаланганликда» айблади.

    Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг расмий қароргоҳи бўлмиш Букингем саройи Меган Марклга қўйилган айбловлар юзасидан текширув ўтказилишини маълум қилди.

    Маълумот учун, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 2018 йил май ойида турмуш қурган. Тўйдан кейин улар бир мунча вақт Кенсингтон саройида яшаган. 2020 йил январь ойида эр-хотин қироллик ваколатларидан воз кечиб, аввал Канадага, сўнгра АҚШга кўчиб ўтди. Улар Spotify ва Netflix стрим хизматлари билан шартномалар тузди. Яқинда жуфтлик иккинчи фарзандини кутаётганини эълон қилди.

    Мавзуга доир:

    • Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мақомлари ва пулларидан маҳрум этилади
    • Шаҳзода Гарри ҳарбий унвонларидан маҳрум қилинади. У ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласига қайтмаслигини маълум қилди

    04.03.2021, 21:26   Изоҳ (0)   15848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангела Меркель Wirecard компаниясининг фирибгарлиги бўйича Бундестагда гувоҳлик беради

    04.03.2021, 18:23

    Суриядаги зарбалардан кейин АҚШда сенаторлар Жо Байденга ҳарбий куч қўллашни тақиқламоқчи

    04.03.2021, 17:12

    Германияда карантин муддати 28 мартгача узайтирилади

    04.03.2021, 15:22

    АҚШ дунёда демократияни куч билан ўрнатишдан воз кечишга ваъда берди

    04.03.2021, 13:11

    АҚШда Конгресс йиғилиши Капитолийга ҳужум уюштирилиш хавфи туфайли бекор қилинди

    04.03.2021, 12:21

    Қирғизистон президенти Facebook’да кўзи ожиз депутат ҳақида ҳақоратли изоҳ қолдирди. Бишкек президент саҳифасига хакерлик ҳужуми уюштирилганини маълум қилди

    04.03.2021, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.