Мода доимо ўзгариб туради ва бир неча йил олдин урфда бўлган нарса бугунги кунда образни бузиши мумкин. Қуйида гардеробингиздан қайси свитерларни олиб ташлаш вақти келганлиги ҳақида тўхталамиз.
Ёпишиб турувчи свитер
Бундай свитерда қоматнинг баъзи камчиликлари кўзга яққол ташланади. Бундан ташқари, танага ёпишиб турувчи моделлар иссиқликни яхши ушлолмайди, шу сабабли одам бундай свитерда тез совқотади. Маълумки бу каби свитерлар доимо юқорига йиғилиб қолади, уларни вақти-вақти билан тузатиб туришга тўғри келади, бу эса ноқулайлик туғдиради. Бунинг ўрнига кенг, oversize бичимдаги свитерларни танланг. Уларни жинси шим ёки юбка камарига киргизган ҳолда кийиш мумкин.
Узун, тор свитер
Бир вақтлар шим устидан тушиб турувчи узун, тор свитер урфга кирганди, лекин ҳозир ундай эмас. Биринчидан, бу жуда ғалати туюлади – қалин мато остидан шим чоклари ва камари билиниб туради, пастки чизиқ визуал тарзда оёқларни ажратиб қўяди, натижада тана номутаносиб кўринади. Умуман олганда, бу каби комбинация ҳам қулай эмас — бундай свитерлар ҳаракатни маълум маънода чеклайди ва уларни доимо пастга тортиб туриш лозим.
Тўрли свитер
Биринчидан, бундай свитерни совуқ кунларда кийишнинг умуман фойдаси йўқ. Иккинчидан, зич трикотаж ёки жун матолари атрофидаги тўрлар бир-бирига мос тушмайди, бу камида бачкана бўлиб кўринади.
Кесилган бичимдаги свитер
Қишда сизга керак бўлмайдиган яна бир модель. Бундай свитер иситмайди, бундан келиб чиқадики, бундай модель қиш мавсуми учун тўғри танлов эмас. Агар қоматингизга урғу беришни истасангиз, яхшиси V симон бўйинли жунли жемперларни танланг.
Сунъий тош, мунчоқ ва бисерли свитер
Агар свитердаги мунчоқ ва бисерли безак ташқи кўринишга ёрқинлик қўшади деб ўйласангиз, адашасиз. Бундай комбинация арзон ва бачкана кўринади. Агар атрофдагиларнинг эътиборини тортмоқчи бўлсангиз, диққатингизни урфдаги ранг ёки принтларга қаратганингиз маъқул.
Бурмали свитер
Қишда бундай моделни кийишни маслаҳат бермаймиз, чунки свитердаги катта бурмалар қоматингизга қўшимча ҳажм қўшади, шунингдек, устки кийим билан кийганда ноқулайлик туғдиради.
Шаклсиз свитер
Бугунги кунда oversize кийимлар урфда, шу сабабли қалин, пишиқ матодан тикилган свитер танлаш жуда муҳимдир. Чўзилиб кетганга ўхшаб кўринадиган ингичка матолардан тайёрланган моделлар қоматингизни тартибсиз ва дидсиз кўрсатади.
Ранг-баранг свитер
Бу билан фақатгина сокин рангдаги свитер кийиш керак демаймиз, асосийси меъёрни билишдир. Турли хил рангларнинг бетартиб аралашмаси образни камида қўпол кўрсатади. Агар рангларга таянган ҳолда образ яратмоқчи бўлсангиз, унда сиз учун монохром моделларни танлаш ёки рангли блок техникаси ёрдамида тайёрланган свитерлар яхши танлов бўлади.