Бир неча йилдан буён урфда бўлиб келаётган плисси юбкалар мавсумга қараб турли кофта ва свитерлар билан кийилади. Қуйида уларни қандай кийиш борасидаги тавсияларни юлдузлар мисолида кўриб чиқиш мумкин.
Гитта Банко
Энг содда ва қулай вариант кенг ва юмшоқ свитер билан билан бирлаштирилган узун юбкалардир. Аммо свитер жуда узун бўлмаслиги керак. Ранг борасида бир хил ёки қарама-қарши рангларни танлаш мумкин.
Лора Бэйли
Бироз салқин об-ҳаво учун этиклар ҳам юбка билан мослаша олади. Назокатли кўриниш ҳосил қилиши билан бирга, қулайлик ҳам яратади.
Меган Маркл
Плиссировка юбкалар блюзка ҳамда кофталар билан ажойиб комбинацияни ҳосил қилади. Оддий бўлиб қолмаслик учун аксессуарлардан унумли фойдаланиш мумкин.
Романтик услубга қизиқувчилар учун ҳам ушбу юбка ва шаффоф рангдаги кофталар ажойиб танлов бўлиши шубҳасиз. Қўшимча аксессуарлар ёрдамида тўлдирилган образ кундалик ҳаёт ҳамда саёҳатлар учун ҳам мос келади.
Екатерина Мамаева
Ушбу мавсумда оммалашадиган юбкалар аввалгиларига қараганда анча мураккаб. Бичим, қўшимча безаклар тасвирни бойица-да, аммо комбинация борасида эҳтиёткорликни талаб этади. Агар тажриба қилиб кўриш маъқул бўлмаса, плисси юбкаларнинг оддий бичимдагиларини кийиш тавсия этилади.
Виктория Рейдер
Плиссировка юбкалар ранг борасида инжиқлик қилмайди. Муҳими, ранглар унинг эгасига мос келса бўлгани. Бунинг учун ҳамма ўз дидидан келиб чиқиб, комбинация ҳосил қилади.
Кейт Дэвидсон
Ушбу турдаги юбкалар чарм куртка ва костюмлар билан ҳам чиройли образни ҳисобланади. Шунингдек, қоматнинг нуқсонларини беркитади, ташқаридан эса бўйни визуал тарзда узун қилиб кўрсатади.
Оливия Палермо
Юбкалар билан пойабзал танлашда ҳам ҳеч қандай қийинчилик юзага келмаслиги аниқ. Сабаби у этик, крассовка, баланд пошна ва балеткалар билан ҳам уйғунлаша олади.