Суданда самолёт кабинага кириб олган мушук туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб ёзади Esquire.
Маълум бўлишича, йўловчи самолёт Судан пойтахти Хартумдан Қатар пойтахти Доҳага учган. Парвоз бошланганидан ярим соат ўтиб, учувчилар кабинада мушук борлигини кўрган. Ғазабнок мушук эса дарҳол ҳужум қилишга ўтган. Жонзотни тинчлантиришнинг иложи бўлмагани учун самолёт капитани Хартум аэропортига қайтишга қарор қилган.
Самолёт қўнишни хавфсиз тарзда амалга оширган, ҳеч ким зарар кўрмаган. Мушукнинг кабинага қандай кириб қолгани эса номаълум. Балки, самолётда тозалаш ишлари ёки муҳандислик текшируви олиб борилаётган вақтда кириб олган бўлиши мумкин.
Мавзуга доир:
- Америкалик аёл танаси «юракча»лар билан қопланган мушукни боқиб олди
- Мушук нотиқлик санъати дарсида парда билан «жанг қилди». Бундан бехабар унинг эгаси эса ўз чиқишини давом эттираверди (видео)
- Почталён мушук ўз эгаларига карантин мазмунли ўтишини таъминлади: у қўшниларни дўстлаштириб қўйиб, турли тавсия ва рецептларни ташиган
- Ноодатий ташқи кўринишга эга мушук Instagram’да машҳурликка эришди (фото)
Изоҳ (0)