• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал»дан «Бавария»гача. Европанинг 2020 йилда энг кўп гол урган жамоалари

    Ортда қолган 2020 йил барча, шу қатори футбол учун ҳам жуда оғир кечди. Мазкур йилда деярли барча чемпионатлар маълум муддатларга тўхтаб қолди. Табиийки, бундан манаман деган клублар ҳам зарар кўрди ва турли даражадаги инқирозларни бошдан кечирди. Шунга қарамай гранд жамоалар бу йилда ҳам етарли даражада сермаҳсуллик кўрсата олди. Қуйида эса 2020 йилда энг кўп гол урган жамоалар ҳақида мулоҳаза юритилади.

    «Реал» — 91 та гол

    Фото: Twitter / @realmadrid

    Фото: Twitter / @realmadrid

    Зинедин Зидан ихтиёридаги ўйинчилар доимий равишда кўп гол уриб келган. Аммо ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» кўпроқ ишончли ҳимояси туфайли уч йил ичидаги дастлабки чемпионликни тантана қилди. Аммо 2020/21 йилги мавсумда мадридликлар ҳимояси унчалик ҳам ишончли ўйин намойиш эта олмаяпти.

    Ўта қиммат бўлган ҳужум чизиғи эса 2020 йил давомида барча мусобақаларда 91 та гол уришга муваффақ бўлди.

    «Ювентус» — 94 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Ювентус» сўнгги ўн йил давомида Италия якка ҳукмронлик қилмоқда. «Кекса синьора» доимо ўзининг ишончли ҳимояси билан мақтаниб келган, аммо сўнгги пайтларда жамоа ҳужум чизиғига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Зеро, Криштиану Роналду бўлган жойда шундай бўлиши ҳам керак. Португалиялик 36 ёшда бўлишига қарамай ҳамон А Серияни ёндиришда давом этмоқда.

    Роналду ўтган мавсумда 33 та гол уриб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди. «Ювентус»нинг умумий голлари сони эса 94 тани ташкил қилди.

    «Боруссия Дортмунд» — 94 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Арилар» ҳамон «Бавария»нинг Бундеслигадаги гегемонлигини тугатишга ҳаракат қилмоқда, аммо 2020/21 йилги мавсумда ҳам бу имконсиз ишга айланишга улгурди. Боиси жамоаларнинг очколари ўртасидаги тафовут жуда катта.

    2019/20 йилги мавсумда «Боруссия» бир мунча вақт турнир жадвалини бошқарди ҳам, аммо якунда Мюнхен клуби барибир чемпионликни тантана қилди. Шунга қарамай Дортмунд жамоаси йил давомида урилган голлар сони бўйича «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби гигантлардан ошиб кетиб, 94 та гол уришга муваффақ бўлди.

    «Ливерпуль» — 99 та гол

    Фото: «Ливерпуль»

    Фото: «Ливерпуль»

    «Ливерпуль» сўнгги икки йил ичида ўз тарихидаги энг яхши даврларни ўтказди. Мерсисайд клуби 1970—80 йиллардаги мавсумлардан бери Англия чемпионатида бундай мавқега эга бўлмай қўйганди. Мерсисайд клуби голлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш шунча осон бўлади деган иборани яна бир исботлади. Мане, Салоҳ ва Фирминодан иборат бўлган ҳужумчилар триоси эса исталган ўйин натижасини ҳал қилишга қодир.

    Юрген Клопп шогирдлари ўтган мавсумда энг кўп гол урган жамоага айлана олмаган бўлса-да, асосий вазифа, яъни чемпионлик масаласи ортиғи билан ҳал этилди. 2020 йилда «Ливерпуль» барча мусобақаларда 99 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

    «Барселона» — 99 та гол

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Ортда қолган йил каталон клуби учун муваффақиятли кечмади. «Барса» мавсум давомида бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади. Шунингдек, жамоа бир қанча юлдузларини текинга қўйиб юборишга мажбур бўлди. Бунинг устига коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган молиявий қийинчиликлар ҳам клубга яхшигина зарар келтирди.

    Шунга қарамай «кўк-анорранглилар» 2019/20 йилги мавсумда Ла Лигада энг кўп гол урган жамоага айланди. Месси етакчилигидаги жамоанинг 2020 йилдаги жами голлари сони 99 тани ташкил қилди. Каталонлар чемпионат баҳсларида азалий рақиби »Реал»дан 16 тага кўпроқ гол урди. 2020/21 йилги мавсумда ҳам жамоа голлар сони бўйича Ла Лигада энг яхши натижани қайд этиб турибди.

    «Аталанта» — 103 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Аталанта» сўнгги йилларда А Сериянинг энг ҳиссиётларга бой жамоаларидан бирига айланди. Бергамоликлар ўзининг жозибали ва ҳужумкор ўйини, ажойиб прессинги туфайли кўплаб мухлисларга эга бўлди.

    2020 йилда Жан Пьеро Гасперини шогирдлари 103 та гол уриб, Италияда бир календарь йили давомида энг гол урган иккинчи жамоага айланди. Аммо бу натижа А Серияни диққат билан кузатаётганларни умуман ажаблантирмаслиги керак.

    «Интер» — 108 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Миланнинг «Интер» клуби Антонио Конте келиши (2019 йил) билан ажойиб ўйин намойиш этишни бошлади. Италиялик мураббий жамоада ҳужумкор менталитетни шакллантирди ва 3-5-2 схемасидан жуда самарали фойдаланишни бошлади. Шу билан бирга Конте ҳимояда ҳам мувозанатни йўлга қўйди.

    Клуб 2010 йилдан бери соврин қўлга кирита олмаяпти, жамоа август ойида Европа Лигасида ғалаба қозонишга жуда яқин келганди, аммо «қора-кўклар» финалда «Севилья» тўсиғидан ўта олмади. Миланликларнинг ҳужум чизиғида Лаутаро Мартинес ва Ромелу Лукаку тандеми қойилмақом ўйин кўрсатмоқда ва ҳеч қайси рақибини аяб ўтирмаяпти. Жамоа ҳозирда Скудетто учун курашда «Ювентус» ва «Милан»ни ортда қолдирмоқда.

    «Нерадзурри» 2020 йилда 108 гол уриб, ушбу кўрсаткич бўйича Италиядаги энг яхши натижани қайд этди.

    «Манчестер Сити» — 112 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Сити» охирги мавсумларда голлар сони бўйича энг сермаҳсул жамоалардан бири бўлиб турибди. «Шаҳарликлар» Премьер Лиганинг 2016/17 йилги мавсумида 106 та гол уриб, мусобақа рекордини ўрнатганди. «Сити» ҳанузгача ўз даражасини ушлаб турибди ва 2019/20 йилги биринчиликда ҳам 102 та гол билан АПЛнинг энг сермаҳсул жамоасига айланди. Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Сити» исталган Европа жамоасини чўчитадиган даражага етди, аммо Чемпионлар Лигасида муваффақият қозониш ҳамон орзулигича қолмоқда.

    2020 йилда эса «Сити» барча мусобақаларда 112 марта рақиблари дарвозасини ишғол этиб, ушбу давр мобайнида энг кўп гол урган инглиз клубига айланди.

    ПСЖ — 122 та гол

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўз лигасидаги энг яхши клублар ҳақида гап кетар экан, албатта, биринчи навбатда ПСЖ эсга тушади. Парижликлар ҳозирча француз футболидаги асосий куч бўлиб турибди. Бундан ташқари, ПСЖ ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди ва ҳақли равишда қитъанинг элита клублари қаторидан жой олишга муносиб эканини яна бир бор исботлади.

    Неймар, Мбаппе, ди Мария ва Икарди каби ҳужумкор ўйинчиларга эга бўлган жамоа ҳужумда жуда муваффақиятли ҳаракат қилади. Париж клуби ва Лига 1 даги бошқа жамоалар ўртасидаги фарқни ҳисобга олиб, айтиш мумкинки, ПСЖ исталган рақиби дарвозасига осонликча гол уриши мумкин. Гап исботи билан деганларидек, ПСЖ 2020 йилда барча мусобақалар доирасида нақ 122 бор рақиб дарвозани ишғол этди ва бу борада фақат бир жамоадан ортда қолди.

    «Бавария» — 149 та гол

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    2020 йил футболда «Бавария» йили сифатида қоладиган бўлди. Ўтган йилнинг августига қадар 5 та мавсумда ғалаба қозонган жамоа 2021 йилнинг февраль ойига келиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғам зафар қучди. Жамоада ажойиб ҳужумкор ўйинчилардан ташқари юқори даражали ҳимоячилар ҳам жамланган.

    Роберт Левандовскининг ҳозирги спорт формаси ҳам аъло даражада, аммо 2020 йилда польшалик ҳақиқатан ҳам ғайриоддий мавсум ўтказди ва ҳақли равишда дунёнинг энг яхши футболчисига айланди.

    Жамоа 149 та гол урган календарь йилида Роберт ўз ҳисобига 45 та гол ёздириб қўйди. «Бавария» 2021 йилги мавсумда ҳам анчайин яхши ҳаракат қилмоқда, шундай экан, бу рақамнинг кўтарилиш эҳтимоли анча юқори.

    Бошқа мақолалар:

    • Енгилмас чемпионлар. Футбол тарихида бир мавсум давомида умуман мағлубиятга учрамаган чемпион жамоалар ҳақида
    • «Ювентус»дан ПСЖгача. Серхио Рамоснинг кейинги манзили қаер бўлади?
    • Рекордмейстернинг рекордлари: «Бавария» тарихидаги энг қиммат трансферлар

    02.03.2021, 06:02   Изоҳ (0)   12327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Реал Мадрид» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

    02.03.2021, 03:13

    Ислом Тўхтахўжаевнинг Хитойга «сафари» якунланди. У энди «Қизилқум» футболчиси

    01.03.2021, 23:56

    Қўшиқчидан журналистгача. Дунё футболи юлдузларининг «илҳом парилари» кимлар? (фото)

    01.03.2021, 23:18

    Томас Тухель «Челси»да рекорд ўрнатди, АПЛда эса Брендан Рожерснинг натижасини такрорлади

    01.03.2021, 21:00

    Адесанядан Махачевгача. UFC 259 мусобақасининг барча иштирокчилари маълум бўлди

    01.03.2021, 20:02

    «Бунёдкор» нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

    01.03.2021, 19:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди

    Спорт | 18 май, 21:27

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55

    Хитой Ҳиндистон билан можаро пайти Покистонга ёрдам кўрсатди — Bloomberg

    Дунё | 18 май, 19:55

    Путиннинг Зеленский билан учрашиш шарти маълум қилинди 

    Дунё | 18 май, 19:20

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.