«Қизилқум» ҳужумчиси Иброҳим Томива фаолиятини «Бунёдкор»да давом эттиради. Бу ҳақда «қалдирғочлар» матбуот хизмати маълум қилди.
Бундан ташқари «Бунёдкор» «Бухоро» дарвозабони Зафар Сафоевни ўз сафига қўшиб олган.
Шунингдек, Сарвар Каримов, Любомир Бондаренко ва Диан Талхатов каби ёш футболчилар билан ҳам шартнома имзоланган.
Иброҳим Томива 2020 йилда «Оқтепа» футболчисига айланганди. 2020 йилнинг августида футболчи ижара асосида «Қизилқум»га йўл олди.
Нигериялик футболчи навоийликлар сафида Суперлигада 17 та ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)