Англия Премьер Лигасининг 26-турида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари 28 февраль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
«Челси» Томас Тухель бош мураббий этиб тайинланганидан бери Премьер Лига доирасидаги кетма-кет тўртта уй ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унга қадар «Челси»нинг ҳеч қайси мураббийи бу натижага эриша олмаганди.
АПЛ тарихида бу ҳолат иккинчи марта кузатилди. Илк бор Брендан Рожерс 2011 йилда «Суонси» билан мазкур натижани қайд этганди.
«Челси» 26 ўйинда 44 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда ва пешқадам «Манчестер Сити»дан 18 очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)