Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 25-тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 21 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Эдер Милитао, Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль ва ҳужумчилар Карим Бензема, Эден Азар жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Родриго Гоэс эса узоқ муддат давом этган жароҳатдан кейин сафга қайтган.
«Реал» ва «Реал Сосьедад» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди, Виктор Чуст;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско, Серхио Аррибас;
Ҳужумчилар: Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго Гоэс, Уго Дуро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)