«Ливерпуль» Премьер Лига 26-тури доирасида кечган 28 февраль кунги ўйинда «Шеффилд Юнайтед»ни мағлуб этди (2:0).
Мазкур ўйинда Роберто Фирминонинг зарбасидан кейин тўп рақиб ҳимоячиси Кин Брайан тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.
Бу «қизиллар»нинг Англия олий дивизиони тарихидаги 7000-голи бўлди.
«Ливерпуль» Англияда бу натижага эришган иккинчи клуб бўлди. Бу борада етакчи «Эвертон» (7108 та гол) ҳисобланади.
«Ливерпуль» 26-турдан кейин 43 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)