Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 25-турида «Атлетико М» 28 февраль, якшанба куни «Вильярреал» майдонига сафар қилди.
Беллашувни мадридликлар ишончли тарзда ўз фойдасига ҳал қилди. «Атлетико»нинг биринчи голи 25-дақиқада рақиб жамоа аъзоси томонидан киритилди. Автогол муаллифи — Алфонсо Педраса. 69-дақиқада Жоау Феликс ҳисобни оширди. Шу билан учрашувда бошқа гол киритилмади.
Мазкур ўйиндан сўнг Диего Симеоне бошчилигидаги Мадрид жамоаси 58 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. Жамоа энг яқин таъқибчиси — «Барселона»дан 5 очко олдинда бормоқда. Жамоа захирасида яна битта ўйин мавжуд. Унаи Эмери шогирдлари эса 37 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ла Лига
25-тур баҳси
28 февраль, якшанба
«Вильярреал»—«Атлетико М» 0:2
Голлар: 0:1 – 25, автогол Педраса, 0:2 – 69 Жоау Феликс.
«Вильярреал»: Асенхо, Фойт, Пау Торрес, Альбиоль, Педраса (Эступиньян, 60), Парехо, Капу (Коста, 71), Чуквуэзе, Тригерос (Алекс Баэна, 71), Мойсес Гомес (Бакка, 60), Херар Морено.
«Атлетико»: Облак, Фелипе, Эрмосо, Савич, Врсалко, Лемар (Жоау Феликс, 46), Льоренте, Коке, Сауль, Корреа (Торрейра, 83), Суарес (Кондогбиа, 76).
Огоҳлантиришлар: Коста (30), Фелипе (35), Лемар (45), Сауль (47), Альбиоль (51).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)