Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 26-турида «Ливерпуль» 28 февраль, якшанба куни «Шеффилд Юнайтед» майдонига сафар қилди.
Учрашув 48-дақиқасида Кёртис Жонс ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада дақиқада Кин Брайан ўз жамоасининг дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва «Ливерпуль»нинг ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» очколари сонини 43 тага етказиб, 6-ўринни банд қилиб турибди. Мағлубиятга учраган «Шеффилд» эса 26 турда бор йўғи 11 очко жамғарган ва сўнгги ўринда бормоқда.
АПЛ
26-тур баҳси
28 февраль, якшанба
«Шеффилд Юнайтед»—«Ливерпуль» 0:2
Голлар; 0:1 – 48 Жонс, 0:2 – 64, автогол Брайан.
«Шеффилд Юнайтед»: Рэмсдейл, Стивенс, Жагелка (Осборн, 56), Ампаду, Болдок, Ландстрём, Флек (Шарп, 80), Норвуд, Брайан, Макголдрик (Берк, 56), Макберни.
«Ливерпуль»: Адриан, Филлипс, Александер-Арнольд, Кабак, Робертсон, Тиаго Алькантара (Милнер, 76), Жонс (Кейта, 80), Мане, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)