Туркиялик боксчи Авни Йилдирим супер ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA чемпиони Сауль Альваресга қарши жангдан қанча ишлаб олгани маълум бўлди.
The Athletic журналисти Майк Коппинжернинг маълум қилишича, туркиялик боксчининг гонорари 2,5 миллион долларни ташкил қилган. Унинг сўзларига кўра, Канело ишлаб топган пул саккиз хонали рақамдан иборат (10 млн доллардан ошиқ).
Айрим хабарларга кўра, «Канело» DAZN билан шартноманинг ўзидан 36,5 миллион доллар гонорар олган.
Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес Тошкент вақти билан 28 февраль тонгида бўлиб ўтган жангда Йилдиримни учинчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)