Кўплаб мобил ўйинлар компьютерлар учун мўлжалланган классик ўйинлар ва консоллардан кўра машҳурликка эришмоқда. Шу сабабли мобил геймерлар яхшироқ натижага эришиши учун тобора кўпроқ аксессуарлар пайдо бўлмоқда, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Realme компанияси бармоқлар учун «кумуш тола» номли махсус материалдан ишланган ихтирони тақдим этди, у ўйинларни янада осон ва аниқроқ ўйнаш имконини беради. Ушбу материал жуда юпқа — 0,25 миллиметр, шу сабабли ўйинчи уни деярли сезмайди.

Шунингдек, бу каби бармоққоплар экран терлаб кетиб, бармоқлар сирпанишни бошлайдиган узоқ давом этувчи сессияларда ёрдам беради.

Материалга ҳеч қандай электроника ўрнатилмаган, шу сабабли улар жуда арзон — 129 ҳинд рупийси (1,77 доллар) туради.

Аввалроқ Xiaomi геймерлар учун мусиқий лампалар жамланмасини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.